2 январь куни нафақат Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Кўксарой маҳалласи учун, балки воҳа ва водий, шунингдек, бутун Ўзбекистон аҳолиси учун қувончли воқеа содир бўлди — Қамчиқ довонидаги ягона масжид, автомагистраль йўлнинг шундоққина юзида жойлашган «Ислом нури» жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилоят вакиллиги хабар берди.
Масжидни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари очиб берди.
2013 йилда масжидни қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари бошланган эди. Масжид саховатпеша ҳомийлар ҳамда халқ ҳашари йўли билан битказилди. Масжидда намозхонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган, замонавий тарзда қурилган таҳоратхона эл хизматига шай.
Изоҳ (0)