2018 йилнинг 1 январидан Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида иккита — «яшил» ва «қизил» коридорлар тартиби ишга туширилди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизматига кўра, мутахассислар халқаро аэропортларда барча зарур инфраструктурани йўлга қўйган бўлиб, бу икки коридор тизимининг узлуксиз ишлашига замин яратади.
Божхона чегарасидан ўтаётган авиайўловчилар нотижорий мақсадлардаги товарлар учун декларация тўлдириш шакли сифатида «яшил» ёки «қизил» коридорни танлаши мумкин бўлади.
Бу чоралар йўловчи оқими логистикасини яхшилаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)