Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан 2017 йил 31 декабрь куни йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида ўтказилган тадбирлар давомида қатор қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, шу куни автомобилни маст ҳолда бошқарган 4 нафар ҳайдовчи тўхтатилди. Уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ушбу ҳайдовчиларнинг фотолари ИИББ сайтида жойлаштирилди.