Ўзбекистонлик гроссмейстер Рустам Қосимжонов Саудия Арабистони мезбонлигида ўтган рапид ҳамда блиц йўналишидаги шахмат бўйича Жаҳон Чемпионатида 40 таликка ҳам кира олмади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Саудияда аёл гроссмейстерлар рўмол ўраши шарт эмас. Қатар ва Эрон шахматчиларига виза бор, Исроилга эса йўқ
Жаҳоннинг 17-чемпиони сифатида тарихга кирган Қосимжонов 21 имкониятдан 11,5 очко жамғарди. Бундай кўрсаткич қайд этган спортчилар 41—47-ўринларни банд этди.Норвегиялик Магнус Карлсен эса 21 имкониятдан 16 очко жамғаришга эришиб, Саудиядаги Жаҳон Чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. У классик йўналишда ҳам дунёнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.
Саудияда иккинчи ўрин россиялик Сергей Карякинга насиб қилди. У жами 14,5 очко жамғарди. Ҳиндистонлик Вишванатан Ананд эса чемпионатни кучли учликда якунлади.
Аввалроқ Саудиядаги Жаҳон Чемпионати мукофот жамғармаси бўйича тарихдаги энг баланд кўрсаткични қайд этгани борасида хабар чиққанди. Унга кўра, эркаклар ўртасидаги турнир ғолиби 1 миллион 250 минг доллар АҚШ долларини қўлга киритиши керак эди.
Изоҳ (0)