КХДР етакчиси Ким Чен Ин 2017 йилда бир йил аввалгидан 30 фоиз камроқ жамоатчилик олдида пайдо бўлди. Бу таҳлил маълумотларини Yonhap агентлиги чоп этди, деб ёзади «ТАСС».
Агентликнинг маълум қилишича, Ким Чен Ин 1 январдан 28 декабрга қадар жойларга 94 та назорат сафарини амалга оширди. Бу кўрсаткич 2016 йилда 133 тани ташкил этган эди. Улардан 44 фоизи миллий мудофаага дахлдор турли ҳарбий қисмлар ва бошқа объектларга ташрифлардир.
«Бу фактлар Ким Чен Ин ўз режими барқарорлиги ва жамият бирдамлигига ишонишидан дарак беради. Бу ишонч унга оммавий фаолиятини камайтириш имконини берди», — дейди Жанубий Корея бирлашув вазирлиги вакили Ли Ю Чжин.
Изоҳ (0)