• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ислом Каримовга тегишли бўлган тарихий ҳужжатлар, шахсий буюмлар, расмлар, суратлар ва видеоматериаллар илк бор кенг оммага ҳавола этилади

    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга тегишли бўлган юзлаб муҳим тарихий ҳужжатлар, шахсий буюмлар, расмлар, суратлар ва видеоматериаллар илк бор кенг оммага ҳавола этилади.

    ЎзА мухбири бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Темур Ширинов билан суҳбатлашди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    – Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 25 апрелдаги «Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Кўча ва хиёбонлар, меъморий иншоотлар ва таълим муассасаларига у кишининг номи берилди. Биринчи Президентимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий-маърифий семинарлар ўтказилмоқда.

    – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси учун нега айнан Оқсарой қароргоҳи танланди? 

    – Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек, Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил қилишнинг ташаббускори Президентимиз Шавкат Мирзиёевдир. Давлатимиз раҳбари мажмуани Биринчи Президентимизнинг собиқ қароргоҳида жойлаштириш, унинг иш кабинетини Ислом Каримов ҳаётлигида қандай кўринишда бўлса, ўша ҳолда ўзгармас қилиб сақлаб қолиш таклифини билдирди.

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тарихий ўрни ва мамлакатимиз кўп асрлик ўтмишидаги улкан хизматларини юксак ҳурмат-эътибор билан муносиб эътироф этди. Хусусан, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Биринчи Президентимиз ўтган асрнинг 90 йилларида кескин муаммолар, миллатлараро можаролар гирдобига тушиб қолган юртимизни ўзининг юксак раҳбарлик салоҳияти, жасорат ва матонати билан мудҳиш фожиалардан омон сақлаб қолди, Ватанимизни катта тараққиёт йўлига олиб чиқди. Бу йўлда ўзининг куч-ғайрати, ақл-заковати, билим ва тажрибасини аямади. Бу, ҳеч шубҳасиз, том маънода қаҳрамонлик ва фидойилик намунаси бўлиб, тарихимизда мангу муҳрланиб қолади».

    Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг умумий майдони 9,6 гектарни ташкил этади. Мажмуа Оқсарой қароргоҳи, кўргазмалар зали, кутубхона, анжуманлар зали ва маъмурий биноларни ўз ичига олади. Ўзбек халқининг ифтихорига айланган Оқсаройда Ислом Каримов музейи ҳам жойлашган.

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Буюк Йўлбошчимизнинг ҳайкаллари ўрнатилгани, 2018 йил январь ойида Самарқандда ёдгорлик мажмуасининг очилиши халқимизнинг унга нисбатан, мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритиш, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссасига ҳурмат ва эҳтироми ифодасидир. Бу ёш авлодни Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти мисолида ватанпарварлик, Ватан тақдирига дахлдорлик руҳида тарбиялашга хизмат қилиши шубҳасиз.

    – Мажмуа зиммасига қандай вазифалар юклатилган? 

    – Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг асосий вазифалари Ислом Каримовнинг замонавий Ўзбекистон асосчиси ва меъмори, Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари бунёдкори, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини мустаҳкамлаган буюк шахс сифатидаги ҳаёти ва фаолиятини, шунингдек, унинг ахлоқий ва инсоний фазилатларини ўрганишдан иборат. Бундай ёндашув мамлакатимизнинг мустақил давлат сифатида шаклланиши ва ривожланишини намойиш қилиш, аҳоли, аввало ёшлар ва хорижлик меҳмонларни Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўли билан таништириш, юртимиз ютуқларини тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодни тарихий ва сиёсий маданият руҳида тарбиялашга қаратилган.

    Мажмуа ходимлари Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ китоб, каталог, буклет ва бошқа материалларни нашр қилиш ва тарқатиш, коллекция ва буюмларни сақлаш, ҳисобини юритиш ва кўргазмаларга қўйиш, музей ашёлари ва тўпламлари маълумотлар базасини шакллантириш, юритиш ва янгилаб бориш билан шуғулланади. Шунингдек, биз музей ашёлари ва тўпламларини босма ва электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Миллий музей фондига киритиш бўйича таклифлар ҳам тайёрлашимиз мумкин.

    Ўзига юклатилган вазифаларни ижро этиш мақсадида ёдгорлик мажмуаси халқаро ташкилотлар, жойлардаги давлат ва хўжалик бошқаруви, давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро алоқалар ўрнатган. Миллий қонунчиликка мувофиқ, бу ерда тарихий ашёлар, моддий маданият ёдгорликлари ва архив ҳужжатларини муносиб сақлаш, асраб-авайлаш, ҳисобини юритиш, ўрганиш ва улардан фойдаланишни таъминлаш учун барча шароитлар яратилган.

    Нашр қилинаётган босма, кинематографик, бадиий ва бошқа материаллар ҳамда маҳсулотлардаги маълумотларнинг тарихий ҳақиқатга мослиги юзасидан эксперт хулосасини тақдим этамиз. Шунингдек, мажмуага Ўзбекистон ва давлат қурилиши соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш, маданият, илм-фан, таълим, маърифат, спорт, санъат ва ижод соҳаларида изланаётган ёш истеъдодлар учун грант ва стипендиялар таъсис этиш ва тайинлаш ҳуқуқи берилган.

    Мажмуада Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва бошқа маърифат масканлари билан ҳамкорлик қиладиган махсус кутубхона ташкил этилди, биргаликда маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Бугунги кунда халқаро музейлар ҳамжамияти манфаатларини ифода этиш, маданий ёдгорликларни ҳимоя қилиш, сақлаш ва етказиш билан шуғулланувчи ICOM халқаро ташкилотига қўшилиш бўйича иш олиб борилмоқда.

    Шу билан бир қаторда, мажмуа негизида расмий доиралар вакиллари, мамлакатимиз ва хорижнинг таниқли сиёсат, фан ва жамоат арбоблари иштирокида Ўзбекистон тарихи ва давлатчилигига бағишланган анжуман, симпозиум, семинар, брифинг, давра суҳбатлари, Ислом Абдуғаниевич Каримовни шахсан таниган, билган одамларнинг хотиралари билан танишув кечаларини ташкил этиш кўзда тутилган.

    Айни пайтда мажмуа Ўзбекистонда ва чет элларда маданий-маърифий тадбирлар уюштириши, маслаҳат ва бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин.

    – Мажмуа негизида қандай илмий ва маърифий ишлар олиб борилади? 

    – Мажмуа негизида Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятини, жумладан, унинг раҳнамолигида амалга оширилган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий ислоҳотларни ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган диссертация ишларининг илмий мавзулари ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда келишилади.

    Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятининг турли жиҳатларига бағишланган маҳорат сабоқлари, ижодий кеча, кўргазма, семинар, илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш режалаштирилган. Мактаб, лицей, коллеж ўқитувчилари учун фуқаролик жамияти асослари, давлат бошқаруви назарияси ва амалиёти, миллий ғоя, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси, маънавият асослари, мамлакатимизнинг энг янги тарихи бўйича махсус қисқа муддатли тайёрлов ўқувлари ўтказилади.

    – Музейни ташкил этиш ишлари, унда қўлланадиган технологиялар ҳақида сўзлаб берсангиз. 

    – Музей экспозицияси ноёб ҳужжатлар ва Биринчи Президентимизнинг шахсий буюмларидан иборат бўлади. Масалан, бу ерда «Мугунхва» Катта ордени (Корея Республикаси), Италия Республикаси Катта Хоч Соҳибининг «Хизматлари учун» ордени, «Олтин Бургут» ордени (Қозоғистон), Халқаро Олимпия қўмитасининг Олтин медали, Осиё Паралимпия қўмитасининг Олтин ордени, Халқаро ҳаваскорлар самбо федерацияси Олтин ордени ҳамда Ислом Каримов ҳаётлигида сазовор бўлган бошқа мукофотлар намойиш этилади.

    Музейда совғалар, эсдаликлар, фото ва видеоматериаллар, расмлар тўплами жамланади. Ислом Каримовга турли материаллардан ишланган ва турфа бадиий услубларда чизилган кўплаб портретлар совға қилингани унга нисбатан улкан ҳурмат-эътибордан далолат беради.

    Музей фонди ва экспозициялари тасдиқланган концепцияга мувофиқ тарихий ашёлар, моддий ёдгорликлар, архив ҳужжатларидан шакллантирилмоқда. Буюк Йўлбошчимизнинг ҳаёти ва фаолиятидан сўзловчи бир неча мингэкспонат тайёрлаш кўзда тутилган.

    Музей унга келувчиларни улкан мультимедиа маълумотлари базаси билан таништириш учун энг янги техника воситалари, қўшимча воқелик проексион тизимлари, кенг форматли экранлар, илғор интерфаол ахборот портлари билан жиҳозланади. Бугунги кунда Ислом Каримовга бағишланган материаллар жойлаштириб борилаётган сайт фаолият юритмоқда, унда виртуал саёҳатлар ўтказиш учун 3D панорамалар имкониятларидан фойдаланилмоқда.

    – Мажмуа томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича қандай тадбирлар ташкил этилади? 

    – Биринчи Президентимиз таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш доирасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолиятига бағишланган китоб, Ислом Каримовнинг «Ёшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир», «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарлари, шунингдек, «Президентга мактублар» китоби тақдимотларини ўтказиш режалаштирилган.

    Бундан ташқари, Самарқандда «Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси» мавзуида халқаро илмий конференция ўтказиш кўзда тутилган. Шунингдек, 2018 йилнинг биринчи чорагида «Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Танлов иштирокчиларининг энг намунали ишлари алоҳида тўпламда нашр қилинади ва мажмуамиз расмий сайтида жойлаштирилади.

    Барча таълим муассасаларида бўлгани каби мажмуада ҳам таниқли адиб ва олимлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасига бағишланган учрашувлар ташкил этилади.

    Буюк шахсларнинг ишлари тарих силсиласи ва бутун халқлар тақдирини белгилаб беради. Буюк давлат арбоби ва сиёсатчи, мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз маънавияти ва турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган улкан бунёдкорлик ишлари ва кенг миқёсли ислоҳотларни амалга оширган шахс сифатида тарих зарварақларида мангу муҳрланади.

    29.12.2017, 10:32   Изоҳ (0)   44727
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    TPS абонентларга янада яқинроқ!

    29.12.2017, 10:00

    2017 йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари

    29.12.2017, 09:58

    Ўзбекистонда «Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилмоқда

    29.12.2017, 09:54

    Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш учун узун дам олиш кунлари тизими (Golden Week) жорий қилинди

    29.12.2017, 09:12

    2018 йилги Давлат дастури аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилинади

    29.12.2017, 08:59

    Фарғонада қутқарувчилар шамол учириб кетган уй томини йўлдан олиб ташлашда аҳолига ёрдам берди

    29.12.2017, 08:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда эсдаликка видео олмоқчи бўлган битирувчиларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 19:03

    Хитойда амалдорларга тушлик пайтида тансиқ таомлар тановул қилиш тақиқланди 

    Дунё | 19 май, 18:53

    Фарғонада тўйда томоша кўрсатган ҳайдовчилар жазоланди (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 18:49

    Жорий йил якунигача инфляция 8 фоизга пасайиши кутилмоқда — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 19 май, 18:36

    Наманганда эркак дўконда хотинини пичоқлаб ўлдирди 

    Ўзбекистон | 19 май, 18:21

    Ўзбекистонда айрим ўқитувчилар 20 млн сўм маош олаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 19 май, 18:19

    Трамп Камала Ҳаррисга қарши тергов бошлашни талаб қилди

    Дунё | 19 май, 18:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.