2017 йилнинг 27 декабрь куни соат 04:56 да Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Р.Қ. ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Фуқаронинг мурожаатига кўра, кучли шамол эсиши натижасида унинг уйининг том қисми автомобиль йўлига тушиб йўлнинг қатнов қисмига тўсқинлик қилган.
Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, йўлни очиб берди.
Шу куни қутқарувчилар Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйда яшовчи фуқароларга ҳам ёрдам берди. Кучли шамол эсиши натижасида кўп қаватли уйнинг том қисми сурилиб, осилиб қолган ва аҳоли учун хавф туғдирган.
Қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида осилиб қолган томнинг темирларини кесиб содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятнинг олидини олди.
Изоҳ (0)