• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Энрике Иглесиас концертининг фаол ёшларга бепул тарқатилган чипталари 5 млн сўмгача сотилмоқда

    Испаниялик жаҳонга машҳур хонанда Энрике Иглесиас 28 декабрь куни Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида концерт беради. «Меҳмон отангдан улуғ» дейишганидек, Иглесиас сабаб таниқли сўз устаси Обид Асомовнинг уч кунлик концертидан бир куни 2018 йилга ўтиб кетди. Ижтимоий тармоқларда бу концерт Алишер Усмоновдан Ўзбекистон ёшларига Янги йил совғаси экани айтилди. Энрике Иглесиас Facebook’даги саҳифасида «Тошкентдаги концерт чипталари аллақачон сотувда!», деб ёзгани билан, чипталар фақат фаол ва иқтидорли ёшларга тарқатилиши маълум қилинди. Лекин...

    Фото: Instagram / @ulugbekismailov

    «Чипталар сотилмайди, фаол ва иқтидорли ёшларга совға қилинади», дейишганди...

    Энрике Иглесиаснинг Тошкентда концерт бериши ҳақидаги гап-сўзлар декабрь ойи ўрталарида, Робби Уильямснинг концертидан сўнг пайдо бўлган эди. «Истиқлол» санъат саройи директори Исроил Ғуломов 19 декабрь куни «Дарё»га берган қисқа интервьюсида испаниялик хонанда ҳақиқатан ҳам 28 декабрь куни Тошкентда куйлашини тасдиқлаб, «чипталар нархи ҳозирча маълум эмаслиги»ни билдирган эди.

    Исроил Ғуломов концертга чипта сотилмаслиги, барча томошабинлар унда таклифнома асосида меҳмон бўлиши ҳақида 23 декабрь куни «Дарё»га маълум қилди. Шу куни «Nuz.uz» нашри Энрике Иглесиасни Тошкентга россиялик миллиардер Алишер Усмонов олиб келаётгани, концерт чипталари Маданият вазирлиги ва Ёшлар Иттифоқи, шунингдек, бошқа жамоат ташкилотлари ва Меҳрибонлик уйлари орқали иқтидорли, фаол ёшларга тарқатилиши ҳақида хабар берди.

    Бундан ташқари, ўқишда ва жамоатчилик ишларида маълум бир ютуқларга эришган ўқувчи ва талабалар ҳам испаниялик хонанданинг концерти чипталарини бепул қўлга киритиши мумкинлиги айтилган эди. Бу гаплар тасдиғи ўлароқ, 26 декабрь куни Халқаро пресс-клуб Ўзбекистон Олий таълим вазирлигининг миллиардер Алишер Усмоновга йўллаган ташаккурномасини эълон қилди.

    «Бизга беғараз асосда тақдим этилган чипталар давлат стипендиялари соҳибларига айланган иқтидорли талабалар ҳамда ота-онасиз талабалар орасида тарқатилди... Ёрдамингиз — мамлакатимизда хайрия ишини ривожлантиришга қўшилган бебаҳо ҳисса... Ота-она меҳрисиз қолган талабалар муаммоларига бефарқ муносабатда бўлмаганингиз учун самимий ташаккуримизни айтамиз», — дейилган эди вазирлик ташаккурномасида.

    Энрике Иглесиаснинг концертига бепул чипталарни қўлга киритганлар.

    Энрике Иглесиаснинг концертига бепул чипталарни қўлга киритганлар.
    Фото: Facebook / Қаҳрамон Қуронбоев

    Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи 24 декабрь куни ўзининг Telegram’даги каналида ташкилот Энрике Иглесиаснинг концертига чипта тарқатаётгани ҳақидаги хабарларни «миш-миш» деб атаб, «бу гап-сўзлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги» ҳақида баёнот берди. 26 декабрь куни эса ташкилот раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев «Ёшлар Иттифоқи ушбу концерт учун ўзига ажратилган бепул таклифномаларни иқтидорли ва энг фаол ёшларга тарқатаётгани» ҳақида хабар берди.

    «Анави кўзойнакли бола текинга олган 4 та билетини 11 миллион сўмга сотмаяпти»

    «Дарё» мухбири 28 декабрь — концерт бўладиган кун тонгида «Истиқлол» санъат саройида бўлиб, чипталар билан боғлиқ вазиятни ўрганди. Сарой атрофида ўнлаб чиптафурушлар фаолият олиб бормоқда. Улар, албатта, фақат Энрике Иглесиаснинг концерти чипталарини сотиш билан шуғулланаётгани йўқ, лекин улар учун ҳам бугунги куннинг бош мавзуси — шу испаниялик хонанда. Энг қиммат чипталар ҳам унинг концертига.

    «Дарё» мухбирига тўқнаш келган биринчи чипта олибсотари балкондан битта билети борлигини, 600 минг сўмга сотишини айтди. «Балконнинг билетларини 800 минг — 1 миллион сўмдан сотишяпти. Устига бор-йўғи 100—200 минг сўм қўйиб сотяпмиз, холос», — дейди чиптафуруш. Унинг айтишича, иккита ёнма-ён ўринли чипталарни топишнинг деярли имкони йўқ.

    «Жуда ёнма-ён бўлмаса ҳам, ён-атрофидан қилиб бера оламиз, сўраб-суриштириб. Ўзи расман сотувда йўқ бу билетлар, биз шу йўқ нарсани ҳам топиб беряпмиз», — дейди олибсотар. Бу, катта эҳтимол билан, тегишли ташкилотлар орқали биттадан чиптани қўлга киритган шахслар уларни олибсотарларга сотиб кетаётганини англатиши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Иккинчи олибсотар 500 минг сўмга балкондан жой олиб бўлмаслигини айтди. «Балкон чипталарини 700—800 минг сўмдан сотяпмиз. Иккита олсангиз, балки, 650 мингдан қилиб беришар болалар, лекин шунда ҳам ёнма-ён бўлмайди». Балкондаги баъзи ўринлар 1 миллион сўмгача бўлган нархда, залдаги жойлар эса 5 миллион сўмгача нархда сотилаётганини айтди. «Залдан 2,5 миллион сўмга ҳам чипта тополмайсиз», — деди у. Чиптафурушнинг айтишича, бундай қиммат нархга концертга тушгандан тушмаган яхши. «Лекин бу Энрике-да!», — деб қўшимча ҳам қилиб қўйди.

    Айни вақтда, у чет эллик хонанданинг концерти чипталари бу қадар қимматлигида чиптафурушларни айблаш ноўринлигини таъкидлади. «Ҳув анави ерда турган кўзойнакли болани кўряпсизми, сизга ўхшаган оддий бир бола. Текинга олган тўртта билетини 11 миллион сўмга бермаяпти. Текинга олганини ўзи тан олиб турибди, йигитлар нақд 11 миллион сўмни шундай олиб келиб беришди, йўқ деб турибди. Яна ҳам қимматроққа сотмоқчи экан. Биз шундан олган билетимиз устига 100 минг сўм қўйиб сотсак, кўзингизга қандай кўринамиз? Ким ёмон? Билетчи ёмон», — деди билетчи.

    Олибсотарлардан бирининг айтишича, Иглесиаснинг концерти учун санъат саройининг саҳнаси «худди Европадагидек» ўзгартирилган — саҳна ўртасидан зал томон йўлак қурилган. Шу боис залнинг марказий қисмидаги ўриндиқлардан бир қисми олиб ташланган (ушбу хабар тайёрланаётган вақтда бу маълумотни «Истиқлол» санъат саройи вакилларидан тасдиқлатиш имкони бўлмади). Маълумот учун, «Истиқлол» 3982 томошабинга мўлжалланган.

    PS. Энрике Иглесиаснинг Москвадаги концертида у билан тенгма-тенг қўшиқ куйлаган ўзбекистонлик Улуғбек Исмоилов испаниялик хонанданинг Тошкентдаги концертига иккита чипта олгани ҳақида Instagram’даги саҳифасида эълон қилди. У — ўзбек шоу-бизнесига алоқадор фаол шахслардан бири, бироқ Ёшлар Иттифоқига аъзоми ёки Ўзбекистондаги бирор олийгоҳнинг аълочи талабасими — бу номаълум. Катта эҳтимол билан, у ҳам ё «Дарё» мухбири кўрган олибсотарлардан бири билан учрашган, ёки концерт ташкилотчиларидан чипта олган — ҳар ҳолда, уни Энрике Иглесиаснинг ўзи ҳам танийди.

    28.12.2017, 14:35   Изоҳ (0)   46843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ТИВ: Санкт-Петербургдаги портлаш оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор

    28.12.2017, 14:32

    Ўзбекистонликларнинг 80,6 фоизи фуқароларнинг хавфсизлиги ва қонуний манфаатлари таъминланганлигини юқори баҳолайди

    28.12.2017, 14:10

    Ўзбекистонликларнинг қарийб 90 фоизи Шавкат Мирзиёевнинг президент лавозимидаги фаолиятини ижобий баҳолайди

    28.12.2017, 13:49

    Power Fitness Extreme Club — шаҳарнинг энг йирик фитнес-клуби тўлиқ иш бошлади

    28.12.2017, 13:30

    31 декабрь куни Урганч шаҳрида ногирон ва ҳомиладор аёлларга транспорт воситалари текин хизмат кўрсатади

    28.12.2017, 13:20

    Бўстонлиқда «Мурувват акцияси» доирасида 111 кишига маиший техника воситалари топширилди

    28.12.2017, 13:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    Дунё | 19 май, 15:00

    “Замон талаби шу”. Актриса Нозанин Ғаффорова профессионал актёрларнинг блогерлик билан шуғулланаётгани ҳақида

    Шоу-бизнес | 19 май, 14:53

    Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги ўтказиш пункти яна 4 ойга ёпилди

    Ўзбекистон | 19 май, 14:41

    Франция ҳиндлар сабаб 8 млрд долларлик ҳарбий битимдан маҳрум бўлиши мумкин

    Дунё | 19 май, 14:28

    “Милан” футболчиси “Манчестер Сити” ҳамда “Реал” ўртасида танлов қилди

    Спорт | 19 май, 14:23

    “Бу ҳафта Украинадаги урушни тўхтатиш учун ҳал қилувчи бўлади” — Фон дер Ляйен

    Дунё | 19 май, 14:00

    Қозоғистонга Марказий Осиёдаги энг кучли суперкомпьютер олиб келинди

    Дунё | 19 май, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.