Молия вазирлиги тизимида амалга оширилган тозалашлардан сўнг Ёшлар иттифоқи кадрлар захираси шакллантирилиши муносабати билан ёш мутахассисларни ишга таклиф қилди. Бу ҳақда иттифоқ раиси Қаҳрамон Қуронбоев Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Ватанпарвар ёшларни бўш иш ўринларига таклиф қиламиз! Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги тизимидаги бўшаган иш ўринларига захира кадрлар рўйхати шакллантирилаётгани муносабати билан, молия-иқтисод йўналиши бўйича олий маълумотга эга ватанпарвар, фидойи, ташаббускор, шижоатли, иқтидорли ёшлар ўз резюмеларини жорий йилнинг 30 декабрь кунига қадар Ёшлар иттифоқининг ‘Info@yi.uz’ электрон манзилига юборишлари мумкин», — дейилади эълонда.
Танлаб олинган номзодлар Ёшлар иттифоқига суҳбатга чақирилади.
Изоҳ (0)