• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эксперт: Оролни тиклаш учун Жиззахдаги катта кўллар тизими суви қуйилиши керак

    Кўп йиллардан буён қишлоқ хўжалиги соҳасида раҳбар лавозимларда фаолият юритиб келган давлат арбоби, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессори Мақсуд Ибрагимовни халқимиз Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланиб келаётган олим сифатида яхши танийди. Етмиш ёшни қаршилаган эл оқсоқоли – тиниб-тинчимас одам. У жуда банд инсон бўлишига қарамасдан, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси билан илмий янгиликларини бўлишишга рози бўлди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Мақсуд Юлдашевич, Орол фожиаси натижасида биринчи навбатда халқимиз, сўнгра бутун дунё жабрланаётгани бот-бот такрорланиб келинмоқда. Унинг оқибатларини енгиллаштириш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар олиб борилди. Хўш, аҳвол ўзгардими? 

    – Биринчидан, Орол денгизининг суви тортилиб, қуриган қисмида янги тупроқ қатламининг пайдо бўлиш жараёни кетмоқда. Табиий тарзда ўт-ўланлар ўсиб чиқмоқда. Демак, қуриб қолган майдонлар заҳарли чанг-тўзонлардан тозаланиб, бу ердаги тупроқ ҳосилдорлиги ортмоқда. Иккинчидан, ҳозирги пайтда сувсизланиб қолган майдонларда юз минглаб гектар ерларга ўрмон хўжаликлари томонидан ўсимликлар (саксовул, қандим ва ҳоказо) экилиб, ўрмонлар барпо этилмоқда. Орол денгизининг 5,5 миллион гектар майдонидаги қуриб қолган ерларнинг камида 3,5 миллион гектар ерида табиатнинг кучи билан ўт-ўланлар ўсиб кетса, бу ерларда улкан яйлов майдонлари пайдо бўлиши мумкин.

    Ҳозирги пайтда экологик вазиятлар сабабли Қизилқум ва Устюрт яйловларининг табиий ҳосилдорлиги камайиб бормоқда. Шу сабабли денгизнинг сувсиз майдонларини чорвачилик учун яйлов сифатида фойдаланиш келажакда долзарб муаммога ечим бўла олар эди. Бу чоралар узлуксиз амалга оширилса, ҳудуддаги экологик аҳвол ҳам яхшиланиши кутилмоқда.

    – Ўт-ўлан ўсмайдиган ерларда чанг-тўзон ҳали ҳам кўтарилишда давом этмоқдами? 

    – Бунинг ҳам чораси топилди. Яқинда Қорақалпоқ давлат университетининг Экология ва тупроқшунослик кафедраси докторанти Махмуд Алламуратов илмий янгилик – денгизнинг ўсимлик ўсмайдиган қумли ерларида қумларнинг кўчишини тўхтатиш учун сепиладиган (пуркаладиган) кимёвий бирикмани ихтиро қилди. «Аму 1», «Аму 2» номи берилган ушбу бирикмалар қумнинг юзасини 8 миллиметр қалинликда қотириб ташлайди. Ҳар ёмғир ёғиши бирикманинг мустаҳкамланишига замин яратади.

    – Орол денгизига сув олиб келишнинг имкони бор экан. Сиз яқинда ўтказилган илмий-амалий конференцияда шу масалани кўтарган эдингиз. Демак, денгизни тўлдириш мумкин, шундайми? 

    – Жиззахда катта кўллар тизими бор. 1969 йили Сирдарё сувининг тўлиб, 21 куб километр сувнинг қирғоқларидан чиқиб кетиши натижасида пайдо бўлган ушбу Айдар-Арнасай кўллар тизими ҳозир Қизилқумни ботқоқликка айлантирмоқда. Чунки, 1993 йилдан буён бир неча бор Сирдарёнинг ортиқча суви шу кўлларга қуйилиб, кўллар тизимининг майдони йилдан йилга катталашиб бормоқда. Унинг сувини бекорга чўлга оқизиб юборилгандан кўра, Орол денгизига қуйишнинг чораси кўрилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Бундан, албатта, денгиз тўлиб қолмайди, лекин унинг минераллашув (туз кўламининг ортиши) даражасининг пасайишига хизмат қилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Нима сабабдан Сирдарёнинг суви ҳали ҳам бу кўллар тизимига келиб қуйилмоқда? 

    – Сирдарёнинг суви Қозоғистон томондаги дамбадан тўлиқ ўтмайди. Дамбадан сувнинг ҳаммаси ўтиб кетиши ҳисобга олинмаган. 1969 йили бу кўлларнинг умумий майдони 2 минг 175 квадрат километрни ташкил қилган бўлса, ҳозир 4 минг квадрат километрдан ортиб кетди. Сўнгги маълумотларга қараганда, 200 минг гектар яйловлар сув остида қолган, сув қудуқлари, балиқчиларнинг яшаш жойлари ювилиб кетган, Қизилқум чўлини ботқоқлик эгаллаб бормоқда. Ҳозир бу кўллардаги сув юзага келган вақтдагидан 3 баробар кўпайиб кетди. Бундан ташқари ер ости сувларининг, коллектор-дренаж сувларининг ҳам шу ерга тўпланиши кўллар тизимининг тузланиш даражасини янада орттирмоқда.

    – Айдар-Арнасай кўллар тизими Орол денгизи томон йўналтирилди ҳам дейлик. Кейин шу ерда балиқчилик билан кун кечираётган халқнинг аҳволи қандай бўлади, шунингдек, кўллардаги балиқлар, тирик жонзотларга нима бўлади? Бу жараён шу ҳудуддаги иқлимнинг ўзгариб кетишига олиб келмайдими? 

    – Илгари ҳам айтганимдек, кўлларнинг майдони ортгани сари кўплаб яйловлар, қамишзорлар ва ўрмонларни сув босиб бормоқда. «Ўзгидромет»нинг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги балиқчилик Марказининг ўтказган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, сув остига чўккан қамишлар билан дарахтлар кўлларнинг тубида чириб, сероводород қатламини пайдо қилмоқда. Бу қатлам кўллардаги барча жонзотларнинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлади. Маълумотларга қараганда, 3 метр чуқурликда заҳарли аммоний азоти борлиги, айрим жойларида умуман кислороднинг йўқлиги аниқланган.

    Нима бўлганда ҳам, сув сатҳининг бундан ҳам кўтарилиши (ҳозир максимал кўрсаткичга етган – денгиз сатҳидан 275,5 метр баланд) Марказий Осиёнинг қоқ марказида экологик фалокатнинг юз беришига олиб келади. Чунки кўллардаги тузларнинг кўтарилиши ва Тян-Шан музликларига тушиши натижасида улар жадал тарзда эришни бошлайди. Шу кўлларга яқин масофада жойлашган заҳарли кимёвий моддалар сақланиб келаётган жойлар, қум барханлари сув тагида қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Сувнинг кўтарилиб-қайтиши электр узатиш линияларининг кўпчилигини сув остида қолдирмоқда. Шунинг учун кўпчилик ферма ва аҳоли яшаш пунктлари электрсиз қолмоқда.

    Айдар-Арнасай кўллари акваториясининг кўпчилик бўлаги балиқ овлаш учун фойдаланилмайди. Давлат бионазорат томонидан тайёрланган ҳисоботда кўлларни ижарага олган Жиззах вилоятининг фермерлари томонидан кўллар тизимининг фақатгина 41,1 фоизи фойдаланилаётгани айтилган. Ижарачи-фермерларнинг кўпчилиги овланган балиқ соҳага сарфланаётган харажатни қопламаслигини айтиб, фаолиятини тўхтатмоқда. Тадқиқотлар ҳар бири 50 метрлик 30 тўрга 20-25 килограмм балиқ тушишини кўрсатди.

    Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитнинг ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг аҳволи тўғрисида»ги миллий баённомасида айтилишича, агар Айдар-Арнасай кўллар тизимига ҳар йили тоза сув келиб қуйилмаса, минераллашув даражаси кўтарилиб боради ва сув ҳавзаси иккинчи Оролга айланиб қолади.

    Профессорнинг фикрича, жанубий Оролбуйи ҳудудларидаги экотизимда юз бераётган ҳодисаларни, экобиологик жараёнларни мукаммал ўрганадиган вақт келган.

    М.Пирназарова,
    Қорақалпоғистон ахборот агентлигининг шарҳловчиси

    28.12.2017, 10:00   Изоҳ (0)   25176
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2018 йили Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси ярим млрд долларга етказилади

    28.12.2017, 09:21

    «Коинот гўзали 2018»нинг ўзбекистонлик иштирокчиси 10 йил аввал Тошкентдаги биринчи гўзаллик танловида қатнашган (фото)

    28.12.2017, 09:08

    Ўзбекистон Президенти Иброҳим Ғафуровни 80 ёшга тўлгани билан табриклади

    28.12.2017, 08:48

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида чегара вакиллари фаолияти тўғрисидаги битим кучга кирди

    27.12.2017, 23:33

    Саранскда ўзбекистонлик ишчи 12-қаватдан қулади

    27.12.2017, 22:54

    Тошкентда бир кунда 122 та тезликни белгиланган меъёридан ошириш ҳолати қайд этилди

    27.12.2017, 22:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ядровий каллак ташувчи қанотли ракетани синовдан ўтказади

    Дунё | 14 август, 15:05

    Нурсултон Рўзибоевнинг рақиби ўзбекистонлик мухлисларни ҳақорат қилди (видео)

    Спорт | 14 август, 15:01

    Ўзбекистон нега АҚШдан пахта импорт қилмоқчи?

    Ўзбекистон | 14 август, 14:58

    Австрияда жарроҳ 12 ёшли қизига бемор бош суягини тештирди

    Дунё | 14 август, 14:40

    Тошкентда бўлиб ўтадиган концертларга кириш қанчага тушади?

    Маданият | 14 август, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.