Ўзбекистон футболидаги энг катта иллатлардан бири — футболчилар ёшини кичиклаштириш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ишлари билан энди Адлия вазирлиги машғул бўлади. Бу ҳақда ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов «Газета.uz» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Умид Аҳмаджонов футболчилар қанча пул топишига ва хорижга нега айнан Шодиев билан боришига ойдинлик киритди
Ёшини кичиклаштириш масаласида иш олиб борган, ҳужжатларини қалбакилаштирган футболчилар масаласини Адлия вазирлигига қолдирдик. Нега шу вақтгача 16—17 ёшли футболчилар Жаҳон Чемпионатида яхши ўйнаган-у, кейин йўқолиб қолган? Чунки кўплаб футболчилар ёшини кичиклаштирган. Тизим бузилган.Клублардаги 16 ёшли болаларнинг соқоллари ўсиб турибди. Бундай ҳолатлар кўп, масалага аниқликни Адлия вазирлиги киритиб беради. Ёшлар орасидаги натижаларнинг яхши экани шу вақтгача футболчилар ёшидаги ёлғон кўрсаткичлардан келиб чиқди. 18 ёшли футболчини 16 ёшлилар орасига қўшиб келишган.
Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти
Илёс Зейтуллаев ёши 5 йилга эмас, 2 йилга кичрайтирилганини айтди
Умид Аҳмаджонов: Самвел Бабаян халқни алдаб юрган. Унинг асосий мақсади футболчиларни четга сотиш эди
Ташкилот президентининг сўзларига кўра, футболда тартиб бўлмагунича, натижага эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам келаси мавсумдан ҳеч ким аяб ўтирилмайди ва жазолар кучайтирилади.Лобановнинг иши бўйича биз «Пахтакор»ни 50, «Насаф»ни 100 миллион сўм жаримага тортдик. Нега «Пахтакор»да жарима камроқ дейишлари мумкин. Чунки улар меҳмонда тўп сурганди. Мен ҳар дақиқа бўралаб сўкиладиган стадионга ҳеч қачон қизимни олиб боролмасдим. Мана бизда маданият қандай! Нега аёллар футбол учрашувларига бора олмасликлари керак?Агар бу каби вазиятлар яна такрорланса, келаси мавсум жаримани 500 миллионга қадар оширамиз. Бу ишларнинг ҳаммаси клублар уйғониши, ўзининг ривожланиши устида ишлаши ва мухлислар маданиятини кўтаришга ҳаракат қилиши учундир.
Шунингдек, келаси мавсумдан бошлаб қизил карточка олган футболчиларни жиддий жарималар кутади. Олдин бундай бўлмаган. Улар аввал натижа кўрсацин, пулини кейин олади.
Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти
Супер Лиганинг барча ўйинлари жонли кўрсатилиши мумкин. ЎФФ Sport-TV ва UzReport билан келишувга эришган
Маълум бўлишича, 2018 йилги мавсумдан бошлаб клубларнинг жисмоний тайёргарлиги масаласи билан енгил атлетика федерацияси вакиллари шуғулланади.Биз енгил атлетика федерациясидагилар билан келишдик, футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича улар иш олиб боради. Яхшиси, йигитлар оз бўлса-да уйғонсин. Тактика бўйича бош мураббий ишлайверсин, жисмоний тайёргарлик масаласини эса енгил атетикачиларга қолдирсин. Миллий термага четдан мураббий олиб келганимизда ҳам, жисмоний томондан футболчиларимизда нимадир борлиги кўриниши керак.Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти
Хўш, миллий термага бош мураббий тайин қилиш ишлари қачон якунига етади? 2018 йил Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2018 йўлланмасини қўлга киритган икки терма билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бироқ мураббийнинг ўзидан дарак йўқ.
Биз маълум қилинган 9 нафар мураббийдан ташқари, термасини ЖЧга олиб чиққан бошқа мутахассислар билан ҳам музокара олиб бормоқдамиз. Улар айрим сабабларга кўра ўз жамоасидан кетиш ниятида. Уларнинг илтимосига кўра, номларини ҳозир айтолмайман.Икки мураббий билан келишувга деярли эришдик. Энди эса бошқа вариантлар устида ишламоқдамиз. Биз таклиф қилмоқчи бўлган мураббийни мен яхши селекционер мутахассис сифатида ҳам биламан.
ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг шарофати билан бизга Европа учун йўл очилди. Мавсум бошига қадар 3 та мамлакатга боришни режалаштирганмиз. Қўшимчасига, бош мураббийлар малакасини ошириш учун, уларни хорижий курсларга юборамиз. Масалан, «Эвертон» футбол клуби билан келишувга эришмоқчимиз. Баъзи мураббийлар ўйин вақтида писта чақиб ўтиришини жим кузатиб туролмаймиз.
Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти
Изоҳ (0)