Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Аввалроқ, худкуш террорчи разведка биноси яқинида ўзини портлатиб юбориши оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Хавфсизлик хизматидаги манбаларнинг маълумотларига кўра, худкуш портлаш содир бўлган жойга қадар пиёда келган ва идора ходимлари ишга кетаётганида портловчи қурилмани ҳаракатга келтириб юборган.
Портлаш оқибатида машина ичида бўлган олти киши ҳалок бўлган.
Ҳозирча ушбу ҳужум бўйича ҳеч ким масъулиятни ўз бўйнига олмади.
Изоҳ (0)