• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қисқа муддат ичида Ўзбекистонга бўлган муносабат тубдан ўзгарди»

    Ўзбекистон бошқа мамлакатлар учун энг жозибадор сиёсий ва иқтисодий ҳамкорларидан бирига айланиб бормоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида маълум қилди. У парламентнинг юқори палатасида Ташқи ишлар вазирлигининг 2017 йилги фаолияти ҳақидаги ҳисобот билан чиқиш қилди, деб ёзади «Газета.uz».

    Ғайрат Фозилов. Фото: «Газета.uz»

    Ғайрат Фозилов. Фото: «Газета.uz»

    «Мамлакатимиз суверенитетини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик маконини яратиш, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, хорижий ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, чет элдаги фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим натижаларга эришилди», — деди Ғайрат Фозилов.

    Ўзбекистон ташқи сиёсий алоқалари сезиларли даражада фаоллашди ва кенгайди, асосий хорижий шериклар билан кенг қамровли ҳамкорлик мустаҳкамланди ва эришилган келишувларни амалга оширишнинг самарали механизми жорий этилди.

    Ўтган йил давомида 20 дан ортиқ олий даражадаги ташрифлар бўлиб ўтди, 60 дан зиёд давлат ва халқаро тузилмалар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди. Хорижий ҳамкорлар билан ташкил этилган турли даражадаги учрашувлар, музокаралар ва ташрифлар натижасида 200 дан ортиқ халқаро келишувлар ҳамда 60 млрд. долларга тенг шартнома ва битимлар имзоланди.

    Ҳамкорлар билан эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш мақсадида ташқи сиёсий фаолият учун мутлақо янги ва самарали механизм — хорижий шериклар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш амалиёти жорий этилди. Мазкур механизм белгиланган мақсад ва вазифаларга эришишда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш имконини яратиб бермоқда. Йил бошидан буён хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда 40 дан ортиқ «йўл хариталари» қабул қилинди.

    Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг дастлабки 10 ойи мобайнида Ўзбекистоннинг чет мамлакатлар билан товар айрибошлаш ҳажми 16,6% га ўсиб, 22 млрд. доллардан ошди. Россия билан ўзаро савдо ҳажми 18% га юқорилади (4,01 млрд. долл.), Хитой билан 15% га (4 млрд. долл.), Қозоғистон билан 12,3% га (1,71 млрд. долл.), Туркия билан 31% га (1,23 млрд. долл.), Корея Республикаси билан эса 36% га (1,1 млрд. долл.) ортди.

    «Ўзбекистон Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар билан муносабатларда мутлақо янги сиёсий муҳитни яратишга, минтақадаги сиёсий ишончни сезиларли даражада оширишга, ҳамкорликнинг кўплаб соҳаларида юқори натижаларга эришишга муваффақ бўлди», — дея давом этди Ғайрат Фозилов.

    Ўтган вақт мобайнида минтақа давлатлари раҳбарлари билан 20 дан зиёд учрашувлар, олий даражадаги 10 та давлат, расмий ва ишчи ташрифлари амалга оширилди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё йўналишидаги фаол сиёсати туфайли минтақада низо келиб чиқиши эҳтимоллигини оширувчи омиллар деярли бартараф этилди. Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, дўстлик ва аҳил қўшничилик муҳитини яратиш ғоялари амалиётга татбиқ этилди.

    Минтақадаги савдо-иқтисодий, сармоявий, саноат-кооперацион, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланмоқда, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш, сувдан оқилона фойдаланиш масалалари ечимида сезиларли даражада олға силжиш кузатилди.

    Афғонистоннинг минтақавий иқтисодий жараёнларга фаол жалб этилиши Марказий Осиёнинг барқарор ва хавфсиз ривожланиши асосларининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

    Ўзбекистоннинг Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги иштироки фаоллашди. Ўзбекистон Ҳамдўстликнинг бир қатор органлари ишига қўшилди, миллий координатор лавозими Бош вазир ўринбосари даражасига кўтарилди. ЕХҲТ Парламент ассамблеяси билан бўлган муносабатлардаги «танаффус» тўхтатилди — Олий Мажлис вакиллари бу тизим фаолиятига қўшилишди. Давлатнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Парламентлараро иттифоқ, Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон билан Араб иқтисодий ҳамкорлик форумидаги иштироки қайта тикланди.

    Халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик муваффақиятли ривожланмоқда, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан алоқа қайта тикланди, Европа инвестицион банки билан ҳамкорлик ўрнатилди.

    «Ўзбекистон глобал ва минтақавий миқёсидаги муҳим масалалар бўйича ўзининг қатъий ва фаол позициясига эга эканлигини ҳамда халқаро жараёнларда четдан кузатиб бўлиб туриш ниятида эмаслигини кўрсатди», — деди вазир ўринбосари.

    Чет элдаги Ўзбекистон фуқароларига нисбатан муносабат тубдан ўзгарди, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар сезиларли кучайди.

    Ўта қисқа муддат ичида халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонга бўлган муносабатини тубдан ўзгартиришга ва мамлакатимизнинг халқаро обрўсини сезиларли даражада мустаҳкамлашга эришилди.

    «Ўзбекистон жамиятни демократлаштириш, инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни либераллаштириш ва сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишга қатъий киришган ишончли ҳамкор сифатида ўз имиджини шакллантирди. Жаҳон ҳамжамияти томонидан давлатимиз ташқи сиёсатининг очиқлиги, конструктивлиги ва шиддатлилиги алоҳида эътироф этилмоқда», — деди у.

    «Ўзбекистон тўғрисида ижобий ахборот муҳитини яратиш мамлакатнинг дунёдаги мавқеъини кучайтиради ва инвестицион жозибадорлигини оширади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ишончли тарзда МДҲ, Осиё Тинч океани минтақаси, Яқин Шарқ, Европа ва Америка давлатларининг яқин сиёсий ва иқтисодий ҳамкорларидан бирига айланиб бормоқда», — дея қўшиб қўйди вазир ўринбосари.

    22.12.2017, 10:42   Изоҳ (0)   12278
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бекободда Кореяга ишга юбориш важи билан фуқаролардан 1000 доллар пул олган фирибгар ушланди

    22.12.2017, 10:18

    Юқори Чирчиқда ўтказилган тезкор тадбирда пиротехника сотаётган аёл қўлга олинди

    22.12.2017, 10:18

    2018 йилда қишлоқ жойларда қарийб 84 мингта янги иш ўрни яратилади

    22.12.2017, 10:07

    Бугун Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси Олий Мажлисга тақдим этилади. Унда 2018 йилнинг қандай номланиши маълум қилинади

    22.12.2017, 09:40

    Зойир Мирзаев: йилнинг совуқ қисмида нархларнинг ўсиши омборхоналар етишмаслиги билан боғлиқ

    22.12.2017, 09:35

    Сирдарё вилояти ҳокими Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талабалар билан учрашди

    22.12.2017, 09:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.