Бугун, 22 декабрь куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида тадбир бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Дарё»нинг ишончли манбалари хабар бермоқда.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Парламенти, ҳукумати, вилоятлар ҳокимлари ва дипломатик корпуслар вакиллари иштирок этади.
Тадбирда 2018 йилнинг қандай номланиши ва мамлакатнинг келгуси йилдаги ҳар томонлама ривожланишининг асосий йўналишлари маълум қилиниши кутилмоқда.
Президент мурожаати Ўзбекистон тарихида илк бор мазкур доирада эълон қилинади.
Тадбир «Ўзбекистон 24» телеканали орқали соат 10:50 да тўғридан-тўғри намойиш этилиши белгиланган.
Изоҳ (0)