Жорий йилнинг октябрь ойида Наманган вилоятида яшовчи, уй бекаси 1983 йилда туғилган Ч.С алдаш йўли билан Бекобод шаҳрида яшовчи 1965 йилда туғилган Н.Т, 1971 йилда туғилган А.А ва 1990 йилда туғилган М.Сларнинг ишончига кирган, деб хабар беради Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Ч.С фуқароларнинг ўзини Кореяга ишга, фарзандларини ўқишга юбориш важи билан Н.Тдан 350 АҚШ доллари, А.Адан 2 800 000 сўм ва М.Сдан 300 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермай, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Изоҳ (0)