Юқори Чирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Янгибозор қўрғони Наврўз маҳалласида яшовчи уй бекаси 1971 йилда туғилган О.М шу қўрғон ҳудудида жойлашган автошоҳбекатда пиротехника маҳсулотлари билан савдо қилаётганлиги аниқланиб ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ашёвий далил сифатида «Петарди» номли пиротехника маҳсулотлари олинди. ИИБ ҳолат юзасидан суриштирув олиб бормоқда.
Изоҳ (0)