Футболчилар олдидаги қарздорлиги сабаб Ғузорнинг «Шўртан» клуби ПФЛ ҳисоб рақамига 5 миллион сўм ўтказиб беради. Бундай қарор ташкилот регламентининг 5-моддасида кўрсатиб ўтилган.
Шу билан бирга, «Шўртан» янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилган. Клуб аввал мураббий ва футболчилар олдидаги қарздорлигини узади, шундан кейингина янгиларни рўйхатга олиш ҳуқуқини қайта қўлга киритади.
ПФЛ регламентининг 5,25 бандида нималар кўрсатилганига «Championat.asia» нашри ойдинлик киритди. Унга кўра, клубнинг ўз ходимлари олдидаги қарздорлиги кўпайиб боргани сайин, унга нисбатан янги чоралар кўрилади ва энг якунда жамоа мусобақалардан четлаштирилади.
Босқичма-босқич жазолар бунда қуйидагича белгилаб қўйилган:
- Янги футболчиларни рўйхатга олишни тақиқлаш;
- 5 миллион сўмгача жарима;
- 3 очкодан маҳрум қилиш;
- Яна бир бор 3 очко олиб ташлаш;
- ПФЛ мусобақаларидан четлатиш.
Изоҳ (0)