Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида Тошкент ва Шаҳрисабз ўртасида тезюрар поезд қатновини йўлга қўйишни таклиф қилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Давлат раҳбарининг қайд қилиб ўтишича, Afrosiyob тезюрар электр поездининг ушбу йўналиш бўйича қатновини йўлга қўйиш лойиҳаси 2018 йили якунланади.
Айни пайтда Ўзбекистонда «Қарши – Китоб» темир йўл линияси лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)