Истиқболли Bell V-280 Valor конвертоплани илк парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Bell Helicopter компанияси хабар бермоқда.
Мазкур машина FVL (Future Vertical Lift) дастури бўйича тендерда қатнашиш учун ишлаб чиқилган. Дастур доирасида АҚШ қуролли кучлари учун янги ҳарбий вертолётлар ишлаб чиқилади.
FVL дастурига мувофиқ, яқин келажакда Sikorsky UH-60 Black Hawk, AH-64 Apache ва CH-47 Chinook вертолётларининг ўрнини эгаллаши лозим бўлган беш турдаги тик учар қурилмалари ишлаб чиқилиши лозим.
V-280 Valor вертолёти 2014 йили АҚШ армиясига тақдим этилган эди. Бу вертолётда асосий эътибор оғирликни камайтириш ва қурилма мустаҳкамлигини ошириб, нархини пасайтиришга қаратилган.
Бу конвертоплан соатига 518,6 километргача бўлган тезликда учиши мумкин, жанговар радиуси 1481 километрга тенг.
Изоҳ (0)