«Ўзбекистон темир йўллари» АК ва «Қирғиз темир жолу» МК «Тошкент – Рибачье» йўналишида йўловчи поездлари қатновини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда «Қирғиз темир жолу» матбуот хизматига таяниб, UzDaily хабар берди.
Қирғиз компаниясининг таъкидлашича, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик компанияси ушбу йўналиш бўйича рейсларни амалга оширади. Темир йўл орқали қатнов 2018 йилнинг ёзидан бошлаб ҳафтада бир маротаба ташкиллаштирилади.
Айни вақтда поезд жадвали ҳамда йўл ҳақини белгилаш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)