Туркиянинг Истанбул шаҳрида 16—17 декабрь кунлари Евроосиё ислом кенгаши фатво ассамблеясининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилиш кун тартибида кенгашда иштирок этаётган давлатлардаги диний идоралар қошидаги фатво бўлимларининг фаолият усули муҳокама қилинди.
Шунингдек, тиббиётга тааллуқли замонавий фатволар (сунъий уруғлантириш ва ҳомилага тааллуқли масалалар мисолида) масалалари кўрилди.
Европа, Россия ва Марказий Осиёдан жами қирқтага яқин давлат вакиллари иштирок этган ушбу йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлими мудири Ҳомиджон Ишматбеков ҳам қатнашди. Йиғилишда Ҳомиджон Ишматбеков сўзга чиқиб, ЎМИ ва фатво бўлими фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
Изоҳ (0)