20 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кечаси 0—2 даража совуқ, кундузи 3—5 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикасида кечаси 15—20, Устюрт бўйлаб эса 20—24 даражагача, кундузи 5—10 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида кечаси 10—15 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 3—8 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб эса кечаси 8—13, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 1 даража совуқ, 4 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)