Ўзбекистон иқтисодиёт вазири биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев аҳолининг даромадлари даражасини ошириш учун давлат қандай чоралар кўришни режалаштираётгани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Халқ яхши яшаши керак, бироқ бунинг учун бизда яхши ишлаб чиқариш қувватлари бўлмоғи лозим. Яъни, янада кўпроқ маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши, янги иш ўринлари яратилиши керак. Буларнинг бари бир-бирига чамбарчас боғлиқ», — деди Мирзаев.
Унинг қайд этишича, асосий мақсад — 2020 йилгача аҳоли даромадлари даражасини сезиларли ошириш.
«Бунинг учун ишлаб чиқариш ҳажми ошиши керак. Биз, шунингдек, учта асосий муаммони ечишимиз керак: ёқилғи тақчиллиги муаммосини ҳал қилишимиз, электр ва газ таъминоти узлуксизлигини, республиканинг энг олис туманлари-да ҳам, таъминлашимиз керак. Бу маҳсулот таннархини пасайтириш, ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга имкон беради», — деди Мубин Мирзаев.
Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, 2018 йилнинг биринчи ярмида мазкур масалаларни ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқишга асосий эътибор қаратилади.
Изоҳ (0)