Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг «Таҳфизул Қуръон» кафедраси талабаси Фатҳуллоҳ Дадаев Қуръони Каримни 58 кунда (салкам 2 ой) ёдлай олди, деб хабар берди «Azon.uz».
Маълум қилинишича, Фатҳуллоҳ қори 2-босқичда «Таҳфизул Қуръон» кафедрасига ўтган. Қуръони Каримни кафедра устози Зафар қори Маҳмудов қўл остида 2016—2017-ўқув йилининг аввалги ойларида тамомлаган. Фатҳуллоҳ қори Дадаев Қуръони Каримни ёдлашни бир бетдан бошлаган бўлса, сўнгги порада ўн етти бет топширган.
Ҳозирги вақтда 3-босқичда таълим олаётган Фатҳуллоҳ қори кафедра устози Аҳмадхон қори Рашидовга Қуръон Каримни ҳар куни 3 пора ёддан ўқиб бермоқда.
«Аллоҳ насиб қилса шу ўқув йилининг охиригача бир мартада тўлиқ 30 порани ёддан ўқиб беришни ният қилганман», — дейди Фатҳуллоҳ қори.
Қайд этиш керакки, Тошкент ислом институтининг «Таҳфизул Қуръон» кафедраси Қуръони Каримни ёдлашга ихтисослашган Ўзбекистондаги ягона олий даргоҳ бўлиб, ушбу кафедрага «Новза» масжидининг имом хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов мудирлик қилади.
Изоҳ (0)