11 декабрь куни мавлид ойи муносабати билан Фарғона вилояти Қўштепа тумани имом-хатиблари томонидан хайрия тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.
Туман бош имом-хатиби Р.Жалилов, «Мўйи Муборак» масжиди имом-хатиби Л.Суярқулов ҳамда «Ғиштмон» масжиди имом-хатиби I.Ҳайдаровлар ёрдамга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқароларга қишқи кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.
Худди шундай тадбирлар Қува, Олтиариқ, Фурқат туманларида ҳам ташкиллаштирилиб, унда имом-хатиблар ҳомийларни жалб қилган ҳолда қишқи кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари билан бир қаторда маиший эҳтиёж учун зарур бўлган ашёларнинг эҳтиёжманд хонадонларга етказиб бермоқда.
Изоҳ (0)