Россиянинг Мурманск вилоятидаги балиқ комбинати директори Михаил Зуб президент Владимир Путиннинг матбуот анжуманига келди. Тадбирга кириш учун у «Потребитель» нашрининг журналисти деб таништирди, деб хабар беради TJournal.
Унинг мақсади давлат раҳбарига балиқчилик соҳасидаги муаммолар ҳақида гапириб бериш эди.
«Мен сизни алдадим. Мен Мурманск балиқ комбинати директорлар кенгаши раисиман. Тан оламан, бу яхши эмас. Уч ярим йилдан буён тирик қолиш учун ҳаракат қилмоқдамиз», — деди у сўз навбати келганида.
Зуб балиқ нархининг юқорилиги ҳамда бошқа нарсалар ҳақида гапирди. Шунингдек, у Путинга соҳа келажагига оид режалари баён қилинган 400 бетлик матнни тақдим этди.
Изоҳ (0)