Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2017 йилнинг 9 декабрь, шанба куни пойтахтнинг INVIVO клиникасида Cochlear компаниясининг жаҳон ва маҳаллий отожарроҳ ҳамда аудиологларнинг кохлеар имплантация соҳасида инновацион ечимларига бағишланган анжумани бўлиб ўтди. Тушунарли тилда гапирадиган бўлсак, одамга жамият билан мулоқот қилишнинг энг муҳим ҳиссиёти ва воситаларидан бири сифатида хизмат қилувчи эшитиш қобилиятини қайтаришга (баъзида совға қилишга) қодир ҳақиқий «сеҳргарлар»нинг учрашуви ҳақида гап кетмоқда.

Учрашув маҳаллий, Россия ва Австралиянинг етакчи мутахассислари иштирокида бўлиб ўтди.

Cochlear AG компаниясига 1981 йилда Австралияда асос солинган бўлиб, у XXI асрнинг бошида дунёдаги энг инновацион компанияга айланган (Forbes талқини бўйича 2011 йилда); Cochlear жаҳон кохлеар имплантлар бозорининг салкам 80 фоизини эгаллаган. 35 йил давомида Cochlear компанияси эшитишни таъминловчи замонавий қурилмаларни ва имплантларни яратди, эндиликда Ўзбекистон аҳолиси Cochlear AG’нинг инновациялари билан Тошкентдаги INVIVO клиникасида фойдаланишлари мумкин.

Эшитиш қурилмалари овозни кучайтириб бериши мумкин, аммо эшитиш қобилияти чуқур шикастланган бўлса, бунинг ўзи кифоя қилмайди. Кохлеар имплантант шикастланган ички қулоқ функциясининг ўрнини эгаллаш ва овозларни қабул қилишни яхшилашда бевосита хизмат қилади. Замонавий технологиялар ва тиббиётдаги ютуқлар нейросенсор карлик муаммосини бир ярим соатлик кохлеар имлантация операцияси ёрдамида ечишга ёрдам беради. Айнан шу каби операция реал вақтда анжуманлар залида трансляция қилинди.

Ланч-брейкдан сўнг иккинчи трансляция тақдим этилди — эшитиш қурилмасини суяк ўтказувчанлигига ўрнатиш (Bаhа), унинг асосий принципи имплантни суяк тўқимасига ўрнатишдан иборат бўлиб, у бемор танасига суяк орқали эшитишда ёрдам беради. Бу турдаги операция чап қулоғининг ташқи эшитиш қобилияти бутунлай йўқолгани сабаб, 70—80 децибелга камайиб кетган болакай устида ўтказилди.

Трансляция қилинган иккала операциялар бўйича батафсил маълумот ва изоҳларни Москвадаги аудиология ва реабилитация марказининг шифокорлари Нейля Милешина ва Виген Бахшинян берди. Бундан ташқари Нейля Милешина тингловчиларга туғма қулоқ нуқсонига эга беморларни реабилитация қилиш ҳақида сўзлаб берди, Виген Бахшинян эса аудиторияни кохлеар имплантациядан кейин беморларга аудиологик тушунтиришлар тамойили билан таништирди.

Анжуман якунида жарроҳ Зебо Каримова чиқиш қилиб, беш ёшли қизалоқнинг иккала қулоғига ҳам Cochlear фирмасининг кохлеар имплантлари 3,5 йилга ўрнатилганини сўзлаб берди. Қизалоқнинг операцияси хорижда амалга оширилган, унинг онаси кохлеар имплантлар ҳозиргидек бемалол бўлмаганлиги сабаб дуч келинган қийинчиликлар ва ўз таассуротлари билан бўлишди. Қизалоқ эса ўзининг ҳаёти, мактабдаги ўқиши ва синфдошлари билан муносабатлари, сузиш, рақс ва гимнастика билан шуғулланиши ҳақида сўзлаб берди, шундан сўнг севимли шеърини барчага ёддан айтиб берди.

Тадбир якунига сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Анжуман якунида Шейсария компаниясининг мутахассиси Давид Профет барчани Cochlear АG компаниясининг эшитиш гаджетлари маҳсулотлари билан таништирди; улар ҳақида батафсил маълумотларни компаниянинг www.cochlear.com сайти ёки INVIVO клинасининг 231-22-12 рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.

Cochlear компаниясининг шиори таслим бўлмасликка чақиради — «Ҳозирда эшит. Ва доим».

INVIVO таслим бўлмасликка ҳамда эшитмайдиган болалар орзусини амалга оширишда ёрдам беради.

Реклама ҳуқуқи асосида!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)