Қўшма Штатлар Шимолий Корея билан исталган пайт музокараларга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«КХДР расмийлари музокаралар столи атрофидан жой олиши зарур. Биз улар билан ўзлари истаган ҳар қандай пайтда гаплашишга тайёрмиз», — деди Тиллерсон Вашингтондаги Атлантика кенгашидаги чиқиши чоғида.
АҚШ Давлат котиби Шимолий Корея ракеталарнинг ҳар бир янги синови билан жаҳон ҳамжамиятидан яккаланиб қолиши ортиб бораётганини билдирди.
Изоҳ (0)