6 декабрь куни Миробод туманида қаровсиз қолдирилган Cobalt автомобили олиб қочилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур машина Яшнобод тумани, Лисунов-4 даҳасида топилди.
«Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида жиноятни муқаддам судланган, 1997 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.