Деҳли ва Ҳиндистон пойтахтига туташ ҳудудларда охирги 24 соат ичида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 47 даражадан ошди, деб хабар берди душанба куни EFE Ҳиндистон метеорология агентлигига таяниб.
“Якшанба куни пойтахтдаги термометрлар мамлакатдаги максимал ҳароратни қайд этди – 47,8 даража”, — дейилади агентлик хабарида.
“Бу жорий мавсумда қайд этилган энг юқори ҳароратдир”, — дейилади Ҳиндистон метеорология агентлиги баёнотида.
Расмийлар пойтахтда, шунингдек, бир кун аввал ҳарорат Цельсий бўйича 43 дан 46 даражагача бўлган Ражастан, Панжоб, Уттар-Прадеш ва Ҳаряна штатларида об-ҳаво бўйича қизил, максимал огоҳлантириш эълон қилди.
Ҳиндистонда жазирама тўлқин яна камида беш кун давом этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)