Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Парижга ташрифи олдидан Европа мамлакатларини қўш стандартлар сиёсатида айблади, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, Европа давлатлари АҚШ президентининг Исроилдаги элчихонани Қуддусга кўчириш қарорини омма олдида қоралади, аммо Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракеталар учирилишини қоралашга шошилмади.
«Европани ҳурмат қиламан, аммо унинг қўш стандартлар сиёсатини қабул қилишга тайёр эмасман», — деди Нетаньяху.
Бош вазир қўшимча қилишича, иккиюзламачиликни қабул қилишдан ҳам бош тортади ва ўз фикрини Брюсселдаги сиёсатчиларга етказмоқчи.
Нетаньяху икки кунлик ташриф билан Европага жўнаб кетди: 10 декабрь куни у Парижда бўлади, эртаси куни Брюсселда Европа етакчилари билан учрашади.
Изоҳ (0)