Қўшма Штатлар икки жаҳон урушида ғалаба қозонди ва коммунизмни тиз чўктирди. АҚШ президенти Дональд Трамп Пенсакола шаҳрида (Флорида штати) тарафдорлари олдидаги чиқиши чоғида шундай фикр билдирди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз Панама каналини қазиган, икки жаҳон урушида ғалаба қозонган, Ойга инсонни учирган ва коммунизмни тиз чўктирган миллатмиз», — деди АҚШ етакчиси.
Трамп шундан сўнг нутқини яна популистик руҳдаги фикрлар билан давом эттирди.
Изоҳ (0)