Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида «112» ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматларни чақириш тизимини ташкил қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Тизим 2018 йил давомида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплекси лойиҳасини амалга ошириш доирасида яратилади, шу билан бирга шошилинч оператив хизматларнинг муқобил телефон рақамларидан фойдаланиш имконияти сақланиб қолади.
Чақирув «112» тизими орқали таъминланадиган шошилинч оператив хизматларга қуйидаги бўлинмалар киради:
- ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги хизматлари;
- ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш, тартиббузарликларни профилактика қилиш ва жиноятларга қарши курашиш бўлинмалари;
- шошилинч тиббий ёрдам хизматлари;
- газ тармоқларининг авария хизмати;
- Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизматлари.
Изоҳ (0)