Россия машинасозлик марказий илмий-тадқиқот институти директори Дмитрий Семизоров «Звезда» телеканалига берган интервьюсида келажакда мамлакат аскари қандай қиёфада бўлишини айтди.
Экспертнинг фикрича, ҳар бир аскар снайпер бўлади.
«Ҳар бир ўқ нишонга тегади. Статистика бўйича, Улуғ ватан урушида ҳар бир ҳалок бўлган одамга 250 минг патрон сарфланган. Ҳозир бу кўрсаткични яхшилаш керак», — деди Семизоров.
Илмий-тадқиқот институти «Ратник-2» ҳарбий аслаҳаси устида иш олиб борган эди. Айни пайтда компания инсон организми имкониятларини кенгайтирадиган экзоскелет ишлаб чиқмоқда.
«Ҳамма нарса экзоскелетга тез қувват олиш ва бошқа вазифаларни бажариш имкониятини берадиган янги энергия манбаларига бориб тақалади. Буни қандай қилишни биламиз», — тушунтирди Семизоров.
Изоҳ (0)