Олдин хабар қилинганидек, АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олганидан сўнг фаластинликлар ва Исроил ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар юз берган, бунинг оқибатида юздан ортиқ фаластинлик жабрланган эди. Бошқа мусулмон ўлкаларида ҳам АҚШнинг Қуддус бўйича қарорига қарши намойишлар бошланди, деб хабар беради «РИА Новости».
Жумладан, Иордания пойтахти Омман марказида жума намозидан сўнг марш ўтказилди. Маршда маҳаллий сиёсатчилар — парламент ва сиёсий партиялар аъзолари иштирок этди.
Thousands of women joined protest in Amman against Trump’s decision on Jerusalem pic.twitter.com/EJSC5eXM0d
— elisa oddone (@OddoneElisa) December 8, 2017
Туркиянинг Истанбул, Анқара, Бурса, Кўнё, Эскишаҳар, Маниса ва бошқа йирик шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
https://twitter.com/GDSonDakika/status/939104356942647296
Шунингдек, Миср пойтахти — Қоҳиранинг ал-Азҳар масжиди олдида ҳам юзлаб одамлар тўпланди. Ироқнинг Басра, Найнава, Киркук, Салоҳиддин, Нажаф, Карбало вилоятларида намойишлар қайд қилинди.
Изоҳ (0)