Украинадаги инқироз АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг ижобий томонга ўзгариши йўлида ягона тўсиқ бўлиб турибди. Бу ҳақда, «Коммерсантъ»нинг хабар беришича, АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Москва билан муносабатларини яхшилашни хоҳлайди.
«Бошқа масалалар юзасидан, хусусан, Сурия бўйича ҳам қарашларимиз фарқли. Бироқ бир мамлакат бошқасининг ҳудудига бостириб кирадиган бўлса, буни эътиборсиз қолдириш учун ўзимизда куч топишга қийналамиз», — деди Тиллерсон.
Аввалроқ АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Ханцман икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар «қуйи нуқтада тургани»ни таъкидлаган эди. Унинг фикрича, вазиятнинг бу ҳолга келишига сабаб бўлган жиҳатлар — Қримнинг Россия томонидан эгаллаб олиниши ва Украинадаги воқеалардир.
Айни вақтда, АҚШ элчисининг қайд этишича, Россия ва АҚШ ўртасидаги илиқ муносабатларнинг қайта тикланиши «глобал барқарорлик, бутун жаҳон учун муҳим аҳамиятга эга».
Изоҳ (0)