Интернетда 6,5 дюймли «келажак iPhone X»ининг концептуал тасвирларининг бир йўла бир нечта серияси пайдо бўлди. Улардан иккитасига Бенжамин Гескин муаллифлик қилган бўлса, бошқалари Techno Buffalo дизайнерлари томонидан яратилди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Гескин ўз Twitter’ида 6,5 дюймли iPhone’ни iPhone X ва iPhone 8 Plus билан таққослади. 5,8 дюймли етарлича катта OLED-дисплей анча йирикроқ қурилмага қараганда жуда кичик бўлиб кўриниб қолган.
Mock-up of rumored iPhone 2018 OLED model with 6.5-inch display. Compared to iPhone X and iPhone 8 Plus. pic.twitter.com/kwNbwHn28e
— Ben Geskin (@BenGeskin) November 30, 2017
Айни вақтда 5,5 дюймли экрани шарофати билан анча йирик қурилма ҳисобланадиган iPhone 8 Plus 6,5 дюймли iPhone’дан бироз кичикроқ. Кўпчилик фойдаланувчилар Apple Х экранининг ҳажмини оптимал деб топди, аммо уни катталаштиришга қарши бўлмаганлар ҳам кам эмас.
Изоҳ (0)