Саудия Арабистонида юқори мансабли амалдорлар ва бизнесменлар орасида порахўрлик жиноятлари учун ҳибсга олишларнинг асосий тўлқини якунланди. Энди улардан мусодара қилинган миллиардлаб долларларни мамлакатни иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларига йўналтиришга тайёрланишмоқда. Бу ҳақда Вашингтонга ташрифи чоғида Саудия Арабистони савдо ва инвестициялар вазири Мажид бин Абдулла ал-Касабий маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Бунинг учун қироллик молиявий вазирлигида махсус ҳисоб очилган. Маҳаллий прокуратура ҳисоб-китобларига кўра, у ерга жами 50 дан 100 миллиард долларгача маблағ келиб тушиши керак.
«Бу пуллар уй-жой қуришга ва жамоатчилик эҳтиёжларига ишлатилиши аниқ», — деди ал-Касабий ва «бу пуллар — одамлар учун» деб қўшиб қўйди.
Изоҳ (0)