Буюк Британияда мамлакат бош вазири Тереза Мэйга суиқасднинг олди олинди. Бу ҳақда MI5 контрразведка хизмати раҳбари Эндрю Паркер маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Independent нашрига кўра, Лондон ва Бирменгемда ўтган ҳафтада ўтказилган рейдлар давомида Мэйга суиқасд тайёрлашда гумон қилиниб, 2 киши қўлга олинди. Уларга терроризмда айблов эълон қилинди.
Ушбу шахслар сумка сифатида ниқобланган бомбани бош вазир қароргоҳи олдида портлатиш, сўнг пичоқлар ёрдамида ҳужум уюштиришни режалаштиргани билдирилмоқда.
Лондон полицияси 5 декабрь, сешанба куни Британия пойтахтининг 20 ёшли фуқароси Наймур Закария Раҳмон ва Бирменгемда яшовчи 21 яшар Муҳаммад Акиб Имронга теракт тайёрлашда айблов эълон қилингани ҳақида хабар берди.
Скотланд-Ярд уларнинг қўлга олиниши бош вазирга суиқасд билан боғлиқ эканлигини тасдиқлашдан бош тортди.
Раҳмон ва Имрон 6 декабрь, чоршанба куни Вестминстерда суд олдида жавоб беради.
Изоҳ (0)