Германиянинг Мербуш аҳоли пунктида (Шимолий Рейн—Вестфалия ери) йўловчи ва товар поездларининг тўқнашуви оқибатида салкам 50 киши жабрланди. Бу ҳақда маҳаллий қутқарувчилар маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Гап Nationаl Express йўловчи ва DB Cargо юк поездлари ҳақида кетмоқда.
Тўқнашувда 3 киши оғир, яна шунча киши ўрта даражада ва 41 киши енгил жароҳат олгани билдирилмоқда. Уларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Поездда жами 155 нафар йўловчи бўлган.
Изоҳ (0)