Агар АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олса, Анқара Тель-Авив билан дипломатик алоқаларни узади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон баёнот берди, деб хабар қилади EADaily.
Эрдўғоннинг сўзларига қараганда, Қуддус мусулмонлар учун ўзига хос қизил чизиқдир. У АҚШнинг бундай қарори нафақат халқаро ҳуқуқнинг бузилиши, балки инсон виждонига зарба ҳам бўлади деб ҳисоблайди.
Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиши мумкинлиги ҳақидаги хабардан сўнг Туркия бунга норозилик билдирди. Ўз муносабатларини Фаластин ва Франция расмийлари ҳам ошкор этди.
Изоҳ (0)