• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Дубайнинг илиқ пляжлари ва қизиқарли сафарлари: очиқ ҳавода фаол дам оламиз

    Қишда Дубай ёқимли қуёш остида, очиқ ҳавода фаол ҳордиқ турларидан роҳатланиш учун идеал жойга айланади. Шаҳар меҳмонлар учун пляж релаксидан тортиб, саҳро ёки тоғларда унутилмас саргузаштларгача бўлган кўплаб вариантларни таклиф қилади.

    Қиш фаслида Дубайда оилангиз билан очиқ осмон остида вақтингизни қандай қилиб қизиқарли ва вақтичоғлиқ билан ўтказиш борасида сиз учун бир нечта ғояни тайёрладик.

    • Пляжлар

    Kite Beach – оддий пляж эмас, бу Дубайнинг лайфстайл-маркази. Унда кенг пляж ҳудуди, сайрлар учун ободонлаштирилган хиёбон, кўплаб қаҳвахоналар, ресторанлар ва фаол дам олиш учун имкониятлар мавжуд. Қишда Kite Beach пляжида кайцёрфинг, сапсёрфинг, пляж спорт турлари ёки бутун оила билан завқли ҳордиқ чиқариш учун ажойиб шароитлар яратилган.

    Пляжда янада яхшироқ ва одамлардан холироқ дам олишни истайсизми? Унда Дубайнинг кўп сонли пляж клубларидан бирини танлаш имконяти бор. Масалан, яқинда реновациядан кейин очилган J1 Beach  (собиқ Ла МеR) пляж-ресторан мажмуи. У нафақат пляжда дам олишни ёқтирадиганлар, балки лаззатхўрлар учун ҳам ҳақиқий топилма. Хуллас, эътиборингизни бир нечта пляж клубларига қаратамиз:

    Bâоli Dubai
    Ушбу пляж клуби меҳмонларга тропик муҳитни, ўзида шарқона таъмга эга француз ва Ўрта ер денгизи ҳудудининг тансиқ таомларидан иборат менюни ва Дубай “юрагида” унутилмас ҳордиқ учун идеал мос келадиган бежирим маконни таклиф этади.

    Gigi Rigolatto
    Gigi Rigolatto клуби Дубай соҳилига италянча ҳаёт тарзини олиб кирган. Бу ерга келган меҳмонларни тансиқ таомларни ўз ичига олган таомнома, кўркам боғ, хусусий бассейн,  Беллини бари, болалар бурчаги ва концептуал дўкон кутади. Gigi Rigolatto – ҳашамат ишқибозлари учун идеал жой. 

    Аfrican Queen
    Бу ўз интерерида Ўрта ер денгизининг нафосати ва Африка мавзуларини бирлаштирган макон. Аfrican Queen таомномаси ёрқин экзотик таъмлар ва Ўрта ер денгизи анъаналарини уйғунлаштирган таомлардан иборат бўлиб, янги олиб келинган денгиз маҳсулотларини, грилда тайёрланган таомларни ва мавсумий гастрономик лаззатларни ўз ичига олган.

    Бундан ташқари, шаҳарда катталар ҳам, болалар ҳам вақтини чоғ ўтказиши мумкин бўлган кўплаб оилавий пляж клублари бор. Улардан энг оммабоплари: Palm Jumeirah оролида жойлашган Riva Beach Club ва Peaches & Crеам, Palm West Beach пляжида жойлашган February 30, Тhе Wеstin  мажмуидаги Соfitel Dubai Тhе Palm, Club Мina, Жебел Али ҳудудидаги JА Тhе Resort, JBR ҳудудида жойлашган Jumeirah Zabeel Saray. The Ritz Carlton Dubai.

    • Аквапарклар

    Дубайда дунёдаги энг катта Aquaventure Waterpark аквапарки жойлашган. Унда экстрим ишқибозлари учун юздан ортиқ сув тоғлари фаолият кўрсатади. Сокин оқувчи дарёлар бўйлаб қайиқда сайр қилган ҳолда ўз вақтини осойишта ўтказишни яхши кўрадиганлар учун ҳам шароит яратилган. Шу билан бирга, кичкинтойлар ва каттароқ ёшдаги болалар учун мўлжалланган зоналар ҳам мавжуд.

    Унча катта бўлмаса-да, қизиқарлилиги бўйича қолишмайдиган Wild Wadi, Laguna Waterpark, LEGOLAND Waterpark аквапаркларини ҳам қайд этиш жоиз. Уларнинг ҳар бирида сув тоғлари, тўлқинларни ҳосил қилувчи бассейнлар ва болалар учун мўлжалланган зоналар меҳмонларга мунтазир.

    • Пляжда кемпинг

    Жебел Али тумани вақтни, шаҳар қулайлигини табиат қўйнида дам олиш билан бирга уйғунлаштирган ҳолда, ўтказиш каби ноёб имкониятни таклиф этади. Бу ерда чодир қуриб, оилангиз билан табиат қўйнида дам олишингиз, Араб кўрфази ва юлдузли осмон манзараларидан завқланишингиз мумкин бўлган кенг қумли пляж бор. Кемпингга отланишдан олдин Dubai Municipality иловаси орқали онлайн тарзда Дубай маъмуриятидан рухсатнома олиш лозим.

    • Саҳрода сафари

    Бу БААнинг ўзига хос маданияти билан танишиш ва қумтепаликларни айланишдан ўткир ҳиссиётларни бошдан кечиришнинг мақбул усули.

    Ушбу турнинг энг оммабоп қисми – бу жип-сафари. Сиз тўлиқ юритмали автомобилда қумтепаликларнинг тик ёнбағирлари бўйлаб сайр қиласиз. Тажрибали ҳайдовчи жипнинг барча имкониятларини намойиш этади, сафардан унутилмас таассуротлар олишингиз тайин. Бундан ташқари, сайёҳларга қумтепалар бўйлаб квадротциклларда, туяларда сайр қилиш ва, ҳатто, сендбординг, яъни сноубордингнинг саҳро варианти билан шуғулланиш имконияти ҳам таклиф этилади.  

    Саҳрога саёҳатнинг энг мароқли қисми – бу юлдузли осмон остида ёзилган дастурхон. Сиз маҳаллий ошхона таомлари ва фолклор-шоудан баҳра олишингиз мумкин.

    • Хаттада хайкинг

    Хатта – Дубайнинг баланд тоғли ҳудуди. У шаҳардан бор-йўғи 90 дақиқалик масофада жойлашган. Айтиш жоизки, тоғли Дубай ҳам  ўз ихлосмандларига эга бўлмоқда, чунки у ҳордиқ чиқаришнинг кўплаб вариантларини таклиф этади. Масалан, бу ложувард Ҳатта Дум кўли бўйлаб қайиқда сайр қилиш, Ҳатта Wаdi Hub кўнгилочар марказида болта ва камондан отиш, қояга кўтарилиш спорти билан шуғулланиш ва, албатта, Хатта тоғларида хайкинг – унда сайёҳлар учун мураккаблик даражаси турлича бўлган трассалар ташкил қилинган. Айтгандай, Хатта трассалари тоғ велосипедлари учун ҳам мослаштирилган. Велосипедни ўша жойнинг ўзида ижарага олиш мумкин.

    • Al Qudra саҳросидаги кўлда ҳордиқ

    Al Qudra чўли – велоспорт ишқибозлари орасида машҳур бўлган жойлардан бири. Бу ердаги трасса қарийб 50 км ни ташкил қилади. Уни тайёргарлик даражасига қараб қисман босиб ўтиш мумкин. Велосипедни шу ерда ижарага олса бўлади.

    Бундан ташқари Al Qudra – оила аъзоларингиз билан пикник ташкил қилиш учун идеал жой. Бу ерда бир нечта кўл жойлашган: Flamingo Lake – юзлаб турдаги қушларнинг бошпанаси, Love Lake – икки юрак шаклидаги кўл. Унинг соҳилида барбекю тайёрлаб ҳордиқ ташкил қилиш ҳамда маҳаллий фауна – оққушлар, ўрдаклар, фламинго ва фенек тулкиларини кузатиш мумкин. Эҳтимол, Бирлашган Араб Амирликларининг миллий жонивори – оқ орикс кийигини ҳам кўриш насиб қилар.

    • Адреналин заряди

    XLine Dubai Маrina зиплайни – дунёдаги энг узун шаҳар зиплайни. У бир километрни ташкил қилади, максимал тезлиги эса – 80 км/соатгача. У  Dubai Маrina кўрфазини мутлақо бошқа нуқтадан томоша қилиш учун ажойиб вариант.

    Парашютдан сакраш Skydive Dubai  билан тандемда сизга нафақат адреналин зарядини беради, балки Palm Jumeirah оролининг кўркам манзарасини ҳам тақдим этади.

    • Денгиз соҳилида ва денгиз бўйлаб сайр

    Dubai Марина Walk хиёбони бўйлаб сайр – Дубайда ўтказган фаол кунингизни якунлашнинг энг яхши усули. Сиз кўркам Bluewaters ороли томон юриб, кўплаб чиройли фотосуратларни олишингиз, музқаймоқ ейишингиз, аттракционларда учишингиз ҳамда соҳил бўйида жойлашган ва денгизга қараган қаҳвахона ва ресторанлардан бирида кечки овқатни тановул қилишингиз мумкин.

    Dhow Cruise Dubai яхтасида саёҳат Дубай соҳилини бошқа ракурсдан томоша қилиш имконини беради. Бу нафақат сувда сайр, балки гўзал манзара ва ақл бовар қилмас муҳитда тўлақонли кечки овқатланиш имкониятини ҳам англатади.

    • Дубайнинг истироҳат боғлари

    Сафа Парк ва Забеел Парк – бу шаҳардаги энг оммабоп жамоат боғлари. Улар Дубай марказидаги яшиллик ва сокинлик гўшаси. Истироҳат боғлари гулзорлар ва серсоя дарахтлар, экзотик сайроқи қушлар, кўллар ва фавворалар орасида сайр қилиш ва пикниклар ташкил қилиш учун жуда мос келади. Бу ерда болалар учун турли-туман аттракционларга бой майдончалар жиҳозланган, шунингдек велосипед йўлаклари ва спорт майдонлари ҳам мавжуд.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    26.12.2024, 23:41   Изоҳ (0)   7796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Дубай

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дубай авиакомпанияси бортга пейжер ва рацияларни олиб чиқишни тақиқлади

    07.10.2024, 10:30

    Тошкент аэропортида аёл киши вафот этгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    08.10.2024, 13:49

    Тошкент аэропортида соғлиғи ёмонлашган аёл шифохонада вафот этди

    08.10.2024, 17:29

    Instagram: Дубайдан уй харид қилган блогер, янги машинали бўлган Асқар Ҳикматов, Озода Нурсаидовага “Лада” совға қилишди

    15.10.2024, 09:45

    Uzbekistan Airways Дубайга парвозлар сонини ҳафтасига 12 мартагача оширмоқда

    17.10.2024, 16:30

    Instagram: Шаҳло Зоированинг ретро услубидаги туғилган куни, Фарангиз Холиқова турмушга чиқяпти, Муниса Ризаеванинг энг катта орзуси ушалди 

    21.10.2024, 22:22

    Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани туфайли бир қанча парвоз йўналишлари ўзгарди

    26.10.2024, 11:35

    Instagram: таътилдаги машҳурлар, Йигитали Мамажоновнинг Муқаддас Саъдуллаевага қимматбаҳо совғаси, Феруза Норматова қандай йигитга турмушга чиқади? 

    26.10.2024, 23:21

    Тошкент шаҳридаги Amity университетида Graduation ceremony: Class of 2024 номли битирув маросими бўлиб ўтди

    06.11.2024, 19:30

    Шахсий сувости кемаси ва “Уйда ёлғиз 2” фильмидаги хона: дунёдаги энг қиммат меҳмонхоналар қандай кўринишда? (фото)

    09.11.2024, 07:39

    Лондон Brand Finance рейтингида биринчи ўринни сақлаб қолди

    08.11.2024, 21:40

    Дубайга оилавий ташриф буюриш учун 10 та энг яхши маскан!

    20.11.2024, 12:07

    Дубайни тарк этиш тақиқланган ўзбекистонлик болага ватанга қайтишига ёрдам берилди

    24.11.2024, 08:56

    Instagram: Ҳалима Ибрагимова бетоб, Cosmos жамоаси актёри уйланмоқда, Каниза хонадонида байрам

    25.11.2024, 21:31

    БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди

    26.11.2024, 10:22

    Бахтиёр Саидов исроиллик раввиннинг ўлими юзасидан ҳамдардлик билдирди

    26.11.2024, 14:45

    Исроиллик раввинни Уммонга ўғирлаб кетишмоқчи бўлган — WSJ 

    01.12.2024, 22:41

    Пойтахтда 24 соатлик жамоат транспорти: тизимга ва бюджетга юклама берадиган лойиҳа нега керак?

    02.12.2024, 17:53

    Тошкент халқаро аэропортида қалин туман туфайли парвозларни қабул қилиш чекланди

    03.12.2024, 19:41

    Тошкент халқаро аэропортида парвозларни қабул қилиш яна чекланди

    04.12.2024, 11:21

    Дубайда қишки ҳордиқ: қандай қилиб ҳамёндаги маблағлар доирасидан чиқмасдан катта таассуротларга эга бўлиш мумкин

    05.12.2024, 19:34

    Instagram орқали эри билан ажрашган Дубай амирининг қизи — шайха Маҳранинг тақдири қандай кечди?

    05.12.2024, 09:47

    Умрага ноқонуний юбораётган туроператорлар жавобгарликка тортилмоқда

    08.12.2024, 13:55

    IBA раҳбари бокс бўйича ўзбекистонлик Олимпиада чемпионларини 100 минг АҚШ доллари билан тақдирлади

    10.12.2024, 10:27

    fortifAl: Beeline Business'дан булутли ечимларнинг янги даражаси

    13.12.2024, 09:00

    БАА етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар портфели 20 млрд долларга етди

    13.12.2024, 20:43

    Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги ўрни: муаммо ва имкониятлар

    13.12.2024, 22:52

    Асад оиласининг бойлиги 12 млрд долларга етиши мумкин — WSJ

    15.12.2024, 20:07

    Дубайда шопинг фестивали: маданий тадбирлар ва манфаатли харидлар учун энг яхши жойлар

    21.12.2024, 07:10

    Кучли чарчоқ, диспетчерлар хатоси, самолёт юкхонасидаги бомба... Энг йирик авиаҳалокатлар тарихига назар 

    25.12.2024, 19:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.