Сурия ҳаво ҳужумидан ҳимоя кучлари Исроилнинг Дамашқ ғарбидаги илмий тадқиқотлар марказига ракета ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда хабар «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Сурия кучлари Исроил Дамашқ четидаги тадқиқот марказига йўллаган 6 ракетадан учтасини йўқ қилди», — деди агентлик манбаси.
2 декабрь куни ҳам Исроилнинг Дамашқ яқинидаги ҳарбий объектга ракета зарбаси қайтарилган, ўшанда Тель-Авив ҳужумдан мақсад Эрон ҳарбий базаси бўлганини билдирганди.
Изоҳ (0)