• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Цукербергнинг «совғаси». Дунёдаги биринчи биткоин миллиардерлари — ака-ука Уинклвосслар ҳақида нималар маълум?

    Криптовалютага инвестиция киритиб, бойиб кетган дунёдаги илк миллиардерлар эгизак ака-укалар Кэмерон ва Тейлор Уинклвосслар бўлди. «ТАСС» ака-уканинг қандай қилиб бу даражага эришгани ва уларнинг Facebook ижтимоий тармоғи билан алоқаси ҳақида ҳикоя қилди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Мавзуга доир: Биткоин ортидан бойиган илк миллиардерларнинг номи маълум бўлди

    Цукербергнинг «совғаси»

    Дунё матбуоти ака-ука Уинклвосслар ҳақида анчадан буён ёзмай қўйган эди. Бироқ The SundayTelegraph уларнинг 2013 йилда биткоинга 11 миллион доллар инвестиция қилиб, 2017 йилда миллиардерга айлангани ҳақида мақола эълон қилганидан сўнг уларнинг фамилияси оғизга тушди.

    2004 йилда улар Facebook асосчиси Марк Цукербергни судга берган. Уинклвоссларнинг фикрича, Facebook тармоғи уларга тегишли ConnectU сайти ғоясининг ўғирланиши натижасида яратилган. Бу сайт Гарвард ва АҚШнинг бошқа университетлари талабалари учун ёпиқ ижтимоий тармоқ сифатида тақдим этилган. Ака-ука сайт устидаги ишни 2002 йилда курсдоши Дива Нарендра билан бошлаган.

    2003 йилда ака-ука Цукербергни ишга ёллаган ва унга HarvardConnection’нинг (ConnectU’нинг биринчи номи) дастур кодини берган. Шундан сўнг Цукерберг Уинклвосслар ва Нарендра билан алоқага чиқмай қўйган ва Facebook’ни яратиш устида ишлай бошлаган.

    Цукерберг билан суд иши бошланганидан тўрт йил ўтгач, тинчлик келишуви доирасида ака-ука 65 миллион доллар олган. Бу пулларнинг бир қисмини улар биткоинлар сотиб олишга сарфлаган ва 2017 йилда миллиардерга айланди.

    Биткоин қандай қилиб бу даражага келди?

    Дунёдаги биринчи биткоин ўтказмаси 2009 йилнинг январь ойида амалга оширилган. Шу вақтда 50 та криптовалюта муомалага чиқарилган. Бир йилдан сўнг америкалик Ласло Ханеч уйига пицца буюртирган ва унинг учун 10 минг биткоин тўлаган. Бу Сатоши Накамотонинг криптовалютасидаги биринчи харид бўлган. Ўшанда битта криптовалютани бир центдан арзонроққа сотиб олиш мумкин эди.

    2013 йилда Уинклвосслар биткоин сотиб олган вақтда битта валютанинг курси 100 доллардан ортиқ эди. Улар 100 мингта биткоин сотиб олган. Ўша вақтда ака-ука дунёдаги ҳар юзта биткоиннинг биттасига эгалик қилган.

    Тўрт йил ичида криптовалютанинг курси 100 баравар ошди. 2017 йилнинг 4 декабрь ҳолатига биткоин курси 11 минг доллардан ортиқни ташкил қилди.

    Олимпиада ва кинематограф

    Мактабда ўқиш вақтида, кейинчалик университетда ака-ука Уинклвосслар фаол равишда академик эшкак эшиш билан шуғулланган. 2008 йилда улар Пекинда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида иштирок этган ва ҳатто финалга чиққан, бироқ унда охирги ўринни эгаллаган.

    2010 йилда эса режиссёр Дэвид Финчернинг «Ижтимоий тармоқ» фильми тақдим этилган. Фильм Facebook’нинг яратилиши ҳақида ҳикоя қилган. Иккала ака-ука — Тейлор ва Кэмероннинг образини актёр Арми Хаммер яратган. Фильм ижодкорларининг айтишича, улар Уинклвосслар ролига мос келувчи эгизак актёрларни топа олмаган.

    Уинклвосслар биринчи бўлмаслиги мумкин

    Уинклвосслар 2013 йилда 100 мингта биткоин сотиб олганини яширмаган. Аксинча, улар бу билан фахрланган. Ака-уканинг миллиардер бўлганини тушуниш учун уларга тегишли биткоиннинг АҚШ долларидаги қийматини ҳисоблаш етарли. Бунда айнан Уинклвосслар дунёдаги биринчи биткоин миллиардерлар дейиш мумкин эмас. Чунки ким қанча криптовалютага эгалик қилиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

    Энг кўп биткоинга эгалик қилувчи киши унинг яратувчиси Сатоши Накамото, деб ҳисобланади. Тахминларга кўра, унда бир миллионта биткоин бор. Бироқ бу маълумот, шунингдек, Сатоши Накамотонинг аслида ким эканлиги ҳақидаги маълумот ҳеч қачон тасдиқланмаган.

    05.12.2017, 07:14   Изоҳ (0)   15561
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Колумбияда оғир атлетика бўйича Рио-2016 Олимпиадасининг иштирокчиси отиб ўлдирилди

    05.12.2017, 05:04

    Карлес Пучдемон сайлов кампаниясини Брюсселдан олиб бориши маълум бўлди

    04.12.2017, 23:36

    Байкалорти прокуратураси суд ижрочиларини Путиндан тобут олиб беришни сўраган нафақахўрнинг ҳуқуқларини бузишда айблади

    04.12.2017, 23:05

    АҚШ Сенати солиқ ислоҳотини маъқуллаганидан сўнг долларнинг дунё валюталарига нисбатан курси кўтарилди

    04.12.2017, 20:07

    Яманнинг собиқ президенти Али Абдулла Салоҳ исёнчи хусийлар томонидан ўлдирилди

    04.12.2017, 19:48

    Афғонистонда «Толибон»нинг уч қўмондони йўқ қилинди

    04.12.2017, 18:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Алина Кабаева яшайдиган Путин қароргоҳида ҳаво мудофааси кучайтирилди — ОАВ

    Дунё | 13 август, 18:10

    Тез айнийди: музлаткич эшигида сақлаш мумкин бўлмаган 7 та маҳсулот

    Лайфстайл | 13 август, 18:00

    Жорий йилда 5,2 млн фуқарони иш билан таъминлаш режалаштирилган — Обид Ҳакимов

    Ўзбекистон | 13 август, 17:54

    “Барселона” Дани Ольмога нарх белгилади

    Спорт | 13 август, 17:50

    Марказий Осиё фуқаролари ҳам бор: “ФСБ” уруш бошланганидан бери салкам 70 кишини ўлдирди

    Дунё | 13 август, 17:30

    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

    Реклама | 13 август, 16:30

    “Аватар: Олов ва Кул” фильми ҳақида нималар маълум: янги қабилалар ва юлдузлар таркиби

    Кино | 13 август, 17:13

    Қибрайда дарахтлар кесилди: туман ҳокимлиги ва Экология бошқармаси икки хил муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 13 август, 16:55

    Ернинг бир қисми совиб кетмоқда. Олимлар сабабини очиқлади

    Дунё | 13 август, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.