Байкалорти прокуратураси Федерал суд ижрочиси хизмати (ФСИХ) бошқармасини Россия президенти Владимир Путиндан тобут олиб беришни сўраган нақахўрнинг ҳуқуқларини бузишда айблади, деб хабар беради «ТАСС».
Хусусан, суд ижрочилари ижро тартибини қўзғатиш борасида огоҳлантиришни муддатидан сезиларли даражада ошириб юборган, шу сабабли улар эркакни талабларни ихтиёрий равишда бажаришидан маҳрум қилган.
Бундан ташқари, назорат органининг ходимларини аниқлашича, Россия Пенсия жамғармаси ФСИХга қарздор нафақахўр эмаслиги борасида нотўғри маълумотларни тақдим этган. Эркакнинг ўзи жамғармага мурожаат қилганидан сўнг ижрочилар тўғри маълумотларга эга бўлган ва ундан олиб қўйилган маблағнинг 50 фоизини қайтариб беришга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, суд ижрочилари ҳисобидаги бутун пенсияни олиб қўйгач, Байкалортида яшовчи пенсионер Россия президенти Владимир Путинга хат ёзиб, «бу мамлакатда яшаш имконсиз»лиги туфайли унга тобут сотиб олиб беришни сўраган ва ҳатто булка нон сотиб олиш учун ҳам пули йўқлигини айтган эди.
Изоҳ (0)