Буюк Британияда бейсжампер жароҳат олган дўстига ёрдам бериш учун қоядан сакради. Бу ҳақда Sputnik International хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса 2 декабрь, шанба куни юз берди. Бейсжамперлардан бири Шарқий Сассекс графлигидаги қоядан сакрай туриб, керакли жойга туша олмади ва тошлар устига қулади. Қўшимча вазифаси санитарлик бўлган унинг дўсти ўзини йўқотиб қўймади ва изидан сакради.
У жароҳат олган ўртоғи ёнига муваффақиятли тушишга эришди ва қутқарувчилар вертолётда етиб келгунга қадар унга биринчи ёрдам кўрсатди. Улар жабрланган бейсжамперни шифохонага етказди, у ерда шифокорлар сон синиши ташхисини қўйди.
Бейсжампинг спортнинг энг хавфли турларидан бири ҳисобланади — экстремаллар белгиланган объектлардан махсус парашют ёрдамида сакрашларни амалга оширади. Тажрибали спортчилар сакрайдиган объектнинг минимал баландлиги 50 метр, максимали эса километрдан ошади.
Изоҳ (0)