Япониянинг Цуруока шаҳри (Ямагата префектураси) денгиз соҳиллари яқинида 3 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Уларнинг Шимолий Корея фуқаролари эканлиги тахмин қилинмоқда.
Мамлакат қирғоқ ҳимояси хизмати ходимлари уч жасадда ҳам қутқарув нимчалари борлигини аниқлади. Қурбонлардан бирининг кийимига КХДР доҳийси Ким Ир Сен портрети туширилган нишон қадалганди.
Икки кун аввал Ямагата қирғоқларида ёғоч қайиқ топилганди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳалок бўлганлар шу қайиқда сузиб келганини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)