Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фикрича, инновацияларсиз ривожланиб бўлмайди. Президент сўзларидан ЎзА иқтибос келтирмоқда.
Халқимиз дунёқарашида инновация муҳитини яратиш энг муҳим вазифамиздир. Инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмайди.Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида қуриладиган Инновацияларни татбиқ этиш илмий-амалий маркази лойиҳаси билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.Бу соҳадаги ўзгаришларни халқимизга кенг тарғиб қилмасак, одамларда кўникма пайдо қилмасак, бугунги давр шиддати, фан-техниканинг мислсиз ютуқлари билан ҳамқадам бўлолмаймиз. Шунинг учун ушбу фаолиятни замон талаблари даражасида ривожлантириш янги вазирлик, қолаверса, ушбу марказнинг асосий вазифаси бўлиши керак.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)