Uber такси буюртма қилиш онлайн-сервисининг 3 нафар раҳбар ходими компанияда қўлланадиган рақобат услублари ҳақидаги хабарлар асносида лавозимларини тарк этди. Бу ҳақда CNBC телеканали маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Компанияни халқаро гуруҳ, тижорий фаолият ва жисмоний ҳимоя бўлинмалари раҳбарлари тарк этиши билдирилмоқда.
Олдинроқ ОАВ Uber суд ишлари олиб борилишига халақит бериш ва рақиблари ортидан жосуслик қилиш билан шуғулланиб келган махсус жамоага эга бўлганини маълум қилганди. Бу ҳақда компаниянинг собиқ ходими Ричард Жейкобс федерал суд йиғилишида ҳикоя қилиб берди.
Шунингдек, Uber хакерлар 2016 йил октябрида компания серверларидан 50 миллион мижоз ва 7 миллион ҳайдовчи ҳақидаги маълумотларни ўғирлаганини тан олишга мажбур бўлганди.
Изоҳ (0)