Англиянинг «Эвертон» клуби Рональд Кумандан кейин бўшаб қолган ўринни Сэм Эллардайсга топширди. 1 декабрь куни Сэм Ливерпуль клуби томонидан расман таништирилди.
Шартномага кўра, Эллардайс «Эвертон»ни мавсум якунига қадар майдонга бошлаб тушади. Бу вақт ичида у жамоани оёққа турғазиб, иложи борича еврокубокларга йўлланма берадиган поғонага кўтаришга ҳаракат қилади.
Айни пайтда «Эвертон» 15 очко билан АПЛ турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. Эллардайснинг кўз ўнгида кечган сўнгги беллашувда «Эвертон» ўз уйида «Вест Ҳэм»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида зафар қучган, Уэйн Руни шу куни жамоаси сафида илк бор хет-трик қайд этишга муваффақ бўлганди. Бунда ливепулликларни майдонга Дэвид Ансуорт бошлаб тушганди.
63 ёшли Эллардайс мураббийлик карьерасини 1991 йилда бошлаган бўлиб, кейинги вақт давомида у Англиянинг 9 та клубида ишлашга улгурди. Бунда у асосан ўртамиёналар жамоалар билан келишувга эришди. Эллардайс 2016 йил Англия миллий терма жамоасини қабул қилиб олган бўлса-да, кейинроқ келишилган ўйинларда гумон қилиниб, ўз лавозимидан кетишга мажбур бўлганди. Ўтган йил эса Лондоннинг «Кристал Пэлас» клубини хавфли зонадан қабул қилиб олиб, жамоани АПЛда сақлаб қола олди.
Изоҳ (0)